Энг зўр Telegram-каналлар

  •   DiMaX
  •  21650
  •  30.03.2017 18:10

Энг зўр Telegram-каналлар

Тобора оммалашиб бораётган ушбу мессенжерда турли йўналишларга оид минглаб каналлар мавжуд. Улар орасидан айримларини танлаб, муайян гуруҳлар асосида сизга тавсия этмоқдамиз.

Улар асосан рус тилида, аммо, фикримизча, ўқувчиларимиз учун бу мураккаблик туғдирмайди.

Инглиз тили

  1. «Английский язык». Бу канал ёрдамида сиз инглиз тили бўйича ўз луғат бойлигингизни кенгайтиришингиз мумкин. Кундалик мулоқот учун янги жумлалар, иборалар ва уларнинг маънолари бериб борилади.
  2. «Слэнг Бэнг!» Буниси – дарсликларда учрамайдиган иборалар ва кўча сленглари канали.
  3. English for Life. Сўзлар ва тасвирий ифодаларни қўлланиш мисоллари ва таржималари билан бериб борувчи канал.
  4. Live English. Нафақат лексика, балки тил қоидалари ҳам график, жадвал ва суратлар кўринишларида бериб бориладиган канал.
  5. «Учи английский». Инглиз тилини ўрганаётганлар учун фойдали дарслар ва қоидалар.
  6. Viola. Тилни ўрганишга ёрдам берувчи фойдали материаллар.

Тиббиёт ва психология

  1. «Намочи манту». Асосли тиббиёт ҳақидаги канал.
  2. «Записки юного врача». Тиббиёт тўғрисидаги қайдлар ва озроқ юмор.
  3. «Медтех». Замонавий технологиялар ва тиббиёт.
  4. «Психология». Инсон хулқи, тафаккури, зеҳни ва идроки хусусида.

Технология ва дастурлаш

  1. TechSparks. Илм-фан, гаджетлар ва технологияларга боғлиқ ҳамма нарса.
  2. Geeks. Замонавий технологиялар ҳақидаги мақолалар канали.
  3. Durov’s Channel. Павел Дуров баъзан Telegram’даги янги ўзгаришлар ҳақида ёзиб ва расмлар юклаб турадиган канал.
  4. «Библиотека программиста». Дастурчилар учун китоблар, курслар, ҳаволалар ва бошқа фойдали материаллар.
  5. Microsoft Developer. Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар ва янги технологияларга қизиқувчилар учун Microsoft канали.
  6. For web. Дастурчилар, саҳифаловчи ва дизайнерлар учун қизиқарли материаллар.
  7. Rudevandroid. Android учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш ҳақидаги канал.
  8. Pythonista. Python тили ҳақида материаллар ва тайёр лойиҳаларга ҳаволалар.
  9. PS Tips: Creative & Amazing. Photoshop’да ишлаш бўйича маслаҳатлар ва дизайн ҳақида қайдлар.
  10. Terabayt.Uz. Технологиялар олами янгиликлари, замонавий гаджетлар тавсифлари, нархлари ва уларга оид маслаҳатлар канали.

Физика, математика, астрономия

  1. Physh. Физика ва астрономия хусусидаги канал.
  2. Physics. Физика ихлосмандлари учун озроқ назария ва кўпроқ GIF-файллар.
  3. Astronomy. Астрономия ва фазо ҳақида оддий тилдаги тушунарли материаллар.
  4. «Геометрия-канал». Бу каналда ҳар куни геометрияга оид битта янги масала, эртасига эса унинг ечими бериб борилади.
  5. Wolfram Alpha. Мураккаб масалаларни ечиш учун бот-калькулятор.

Турли йўналишлар

  1. Лайфхакер. Машҳур сайтнинг канали, унда сайтдаги янги материаллар хусусида хабар қилиб борилади.
  2. N+1. Фан ва технологиялар соҳасидаги сўнгги янгиликлар.
  3. Wiki daily. «Википедия»дан ҳар куни бир чимдим: битта сурат, битта сўз ва битта мақола. Ҳаммаси инглиз тилида.
  4. Carzone.Uz. Автомобилларнинг батафсил тавсифи ва нархлари, бу соҳадаги янгиликлар бўйича Ўзбекистонда биринчи рақамли сайт канали.

Шунингдек, Telegram’даги энг яхши ботлар ҳақидаги мақоламизга ва уларнинг 2-тўпламига ҳам назар солишингизни тавсия этамиз.