Эркакларни смартфон ва Wi-Fi зараридан ҳимояловчи ички кийим яратилди

  •   DiMaX
  •  2250
  •  16.11.2017 17:07

Эркакларни смартфон ва Wi-Fi зараридан ҳимояловчи ички кийим яратилди

Симсиз алоқа воситалари чиқараётган нурланиш инсон саломатлиги учун хавфли эканлиги ҳақида кўплаб йирик илмий муассасалар бонг уриб келишмоқда. Хусусан, эркакларнинг жинсий ҳаёт билан боғлиқ муаммоларига ҳам шу гаджетлар кўп сабабчи бўлиб қолмоқда. Шуни инобатга олиб, тадқиқотчилар эркаклар учун мазкур нурланишдан асровчи ички кийим яратишди, дея хабар беради Hi-Tech Mail.Ru.

ЎҚИНГ: Телефонни қайси чўнтакка солиш керак?

АҚШдаги етакчи клиникалардан бирининг ўтказган тадқиқоти натижаларига кўра, смартфонни кунига 4 соатдан ошиқ вақт мобайнида чўнтагида олиб юрадиган эркакларда бефарзандлик хавфи икки карра ошар экан. Шу боис ҳам, ўз саломатлигини ўйлайдиган эркаклар, йигитлар ва ўғил болалар бу каби девайсларни бел соҳасидан узоқроқ тутишлари тавсия этилади.

Бироқ тиниб-тинчимаган тадқиқотчилар кишини симсиз нурланишнинг ҳар қандай туридан муҳофаза этувчи ички кийим яратишга муваффақ бўлишди. SPARTAN деб аталувчи мазкур кийимнинг яратилишида худди фазогирлар либосларидаги илғор технология қўлланади. Унинг материали WaveTech деб аталади ва юксак технологияли мазкур мато кумуш ҳамда пахта толалари аралашмасидан тайёрланади. WaveTech худди ҳар қандай нурланишларнинг йўлини тўсувчи Фарадей қалқони (ёки электромагнит ҳимояси) каби ишлайди. Ундан тайёрланган ички кийим смартфонлардан ва Wi-Fi тўлқинларидан келаётган нурланишларнинг 99 фоизини ушлаб қолишга қодир.

ЎҚИНГ: Диққат: энг хавфли ва энг хавфсиз смартфонлар рейтинглари

Хўш, «кумуш толали» ички кийим танага ноқулайлик туғдирмайдими? Уни яратган ихтирочиларнинг таъкидлашларича, бир неча ойлик тадқиқотлар давомида улар турли матоларнинг юзлаб прототипларини яратиб синаб кўришган. Ниҳоят, худди оддий ич кийим каби қулай материал ва унинг асосида ички кийим тайёрлашга эришишган.

Яна бир жиҳатига эътибор қаратиш лозим: кумуш ўзи бактерияларга қарши табиий восита ҳисобланади ва янги ишланма бу тарафи билан ҳам фойдалидир.

ЎҚИНГ: Энг хавфсиз Android-смартфон маълум қилинди

Эркаклар учун янгича инновацион ички кийимлар қора, кўк, қизил, яшил ва кул ранг тусларда ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, ўзингиз бирор бетакрор рангдагисини буюртма қилсангиз ҳам бўлади.

Мазкур ички кийимнинг бир жуфти 40 евро нархида савдога қўйилган. Агар ундан харид қилиш истаги туғилган бўлса, мана бу ҳавола орқали лойиҳанинг Kickstarter’даги манзилига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Эркаклар соғлиги учун Wi-Fi хавфли!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.