Эртадан бу Xiaomi-TV $300 доллардан бошлаб сотилади

Эртадан бу Xiaomi-TV $300 доллардан бошлаб сотилади

Xiaomi компанияси бугун “Xiaomi Mi TV 4A” номли “ақлли телевизор” тақдимотига бағишланган матбуот анжуманини ташкил қилди. Xiaomi Mi TV 4A телевизорларида частота тезлиги 1,5 ГГц бўлган Amlogic T962 процессори, 2 ГБ оператив хотира ўрнатилган. Юқори 3 талқинда 32 гигабайтли флеш-хотира ҳам мавжуд.

Ушбу туркум дисплей диагонали 4 талқиндаги ТВ моделларини ўз ичига олган: 43, 49, 55 ва 65 дюйм. Улар пиксел сиғими ва овозли буйруқларни қабул қилишига кўра ҳам фарқланади. Кичик талқинда Samsung, LG, CSOT каби ишлаб чиқарувчиларининг 1920 x 1080 пикселли, 2 та юқори талқиндаги телевизорларда эса 4K сиғимли дисплейлардан фойдаланилган.

55 ва 65 дюймли моделларни овоз орқали ҳам бошқариш мумкин. Улар овоз орқали буйруқ бериб керакли каналларга ўтказувчи сунъий ақл тамойилида ишлайди. Буйруқларни Xiaomi TV бошқарув пултидаги махсус тугма ёрдамида бериш мумкин. Ушбу телевизорларни бошқа мобиль гаджетлар орқали масофадан туриб бошқариш мумкин.

Xiaomi Mi TV 4A’нинг телесигналларни қабул қилувчи қурилмалари HDR10 ва Dolby/DTS технологияларини қўллаб-қувватлайди ҳамда Wi-Fi 802.11ac ҳамда Bluetooth 4.2 симсиз интерфейсларида ҳам ишлайди. Шунингдек, уларда HDMI, USB 2.0 ва Ethernet коннекторлари ҳам мавжуд.

Xiaomi “ақлли телевизор”ларни 23 мартдан сотувга чиқаради. Xiaomi Mi TV 4A туркумидаги энг кичик модел, диагонали 43 дюйм бўлган телевизорнинг пикселлар сиғими 1920 х 1080 пикселга тенг ва у $300 доллар нархида сотувга чиқарилади. Овозли бошқарув тизимига эга 4К-панелли телевизорнинг диагонали 65 дюйм бўлиб, $900 долларга баҳоланган.

Бир муддат аввал хитойлик Xiaomi рамкасиз дизайнга эга телевизорни ҳам намойиш қилган эди. Бу ҳақида батафсил ўқинг:

Xiaomi 65 дюймли ромсиз телевизорни сотувга чиқаради

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.