Эртадан Россияда LG G6 сотила бошлайди

Эртадан Россияда LG G6 сотила бошлайди

Москва шаҳрида LG G6 смартфонининг тақдимоти ўтказилди. Гаджетнинг янги форматдаги — “кинематографик тасвир сифати”га эга 5,7 дюймли дисплейи 2880×1440 пикселли, томонлар нисбати эса 18:9га тенг.

Девайснинг жуда юпқа олд рамкаси алюминий металлидан, орқа панел эса тирналишларга чидамли шиша хомашёсидан тайёрланган. LG G6 АҚШда зарбага бардош беришни кафолатлайдиган MIL-STD-810G стандарти бўйича сертификатланган. Чанг ва сувдан қўрқмас корпус ярим метр чуқурликдаги сувда 30 минут жон сақлай олади.

Қурилмадаги Dolby Vision технологияси экрандаги тасвирни кенгайтирилган динамик диапазонда намойиш қилади. LG G6 қўш модулли бош камерага эга бўлиб, унинг объективларининг пиксел сиғими 13 МП. Улардан бири манзарани кенг форматли — 125 градус бурчак остида, иккинчиси – стандарт, яъни 71 градус остида суратга олади.

Олд камера, шунингдек қўш модулли. Ҳар иккала объективнинг сиғими ҳам 5 мегапикселдан: тасвирга олиш бурчаги кенг форматда – 100 градус, стандарт смартфонларда бу – 87 градус. Ишлаб чиқарувчининг кафолат беришича, смартфонда катта гуруҳли суратни ҳам селфи-таёқчасисиз олиш мумкин.

LG G6 фойдаланувчилари ўз галереяларидаги 100 та алоҳида кадрлар ёрдамида анимациялашган GIF-файллар тайёрлашлари мумкин.

Россияда LG G6 смартфони фазовий қора, музли платина, мистик оқ талқиндаги рангларда 900 АҚШ долларидан, 9 апрелдан бошлаб сотила бошлайди. Аввалдан буюртма берганларга LG Watch Style “ақлли соат”и совға қилинмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!