Эртага "жиддий" аккумуляторли Gionee M7 Power сотувга чиқарилади

Эртага

Бир неча кун аввал Хитойнинг Gionee компанияси экран томонларининг нисбати 18:9 га тенг бўлган ва юқори технологик имкониятларга эга Gionee M7 смартфонини тақдим қилган эди. Компания, шунингдек, электр токи сиғимига эга аккумулятор билан таъминланган Gionee M7 Power смартфонини ҳам намойиш этди.

Gionee M7 Power ўрта даражали имкониятларга эга смартфон. Девайс 6,0 дюймли, 1440 х 720 пикселли, IPS матрицали, 18:9 стандартидаги дисплейга эга бўлган. Унинг аппарат таъминоти учун 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 435 чипи, 4 Гб оператив ва 32/64 Гб доимий хотира, 13 мегапикселли бош ҳамда 8 мегапикселли олд камера танланган. Гаджетда бармоқ излари сканери ҳам мавжуд.

Ва, албатта, "қувват тоши" сифатида гаджетга сиғими 5000 мА соат бўлган аккумулятор ўрнатилган.

Gionee M7 Power ўлчамлари: 156,3 x 75,6 x 8,6 мм., вазни -- 187 грамм.

Смартфон қадоқдаёқ фирманинг Android 7.1 Nougat'га асосланган Amigo OS 5.0 операцион тизимига эга бўлади.

M7 Power савдога 30 сентябрда, $300 доллардан чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!