Эски iPhone’лар билан боғлиқ можаро сабабли Apple миллиардлаб доллар йўқотади

  •   DiMaX
  •  937
  •  04.01.2018 11:29

Эски iPhone’лар билан боғлиқ можаро сабабли Apple миллиардлаб доллар йўқотади

Apple корпорацияси янги айфонлар чиқарилганидан сўнг, эски моделларда аккумулятор қуввати камайганида қурилманинг самарадорлигини пасайтириши билан боғлиқ машмашалардан хабарингиз бор. Дастлаб миш-миш тарзида чиқиб, кейин исботланган ва купертинолик гигант томонидан тан олинган ушбу ҳолат сабабли фойдаланувчилар компанияни судга ҳам беришган.

ЎҚИНГ: iPhone’ларни атай секинлаштиргани сабабли Apple’ни судга беришди

Ушбу можаролар туфайли ихлоси пасайган мижозларининг содиқлигини аввалги даражага қайтариш мақсадида, Apple корпорацияси эски iPhone моделларининг батареясини алмаштириб бериш нархини туширишга қарор қилди. Мазкур сервис қиймати аввал 79 АҚШ доллари ҳажмида белгиланган бўлса, у энди 29 долларгача пасайтирилди.

Бу қадам эса ишлаб чиқарувчига 10 миллиард доллар миқдорида камомад келтиради. Barclays банки таҳлилчилари масалани ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишди, деб ёзади Business Insider.

ЎҚИНГ: iPhone X таннархи ҳисобланди: қийматнинг 74 фоизи Apple’нинг фойдаси экан!

Таҳлилчилар ўтказган сўровнома натижаларига кўра, аккумуляторнинг эскириши – янги iPhone сотиб олишнинг асосий сабабидир. Энди эса, батареяни алмаштириб олиш арзонлаштирилгани ҳамда эски смартфонларнинг самарадорлиги пасайтирмаслиги туфайли, фойдаланувчилар янги айфон харид қилишлари учун асосий сабаб йўққа чиқади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, шу боис 2018 йилда iPhone савдоси 16 миллион донага пасайиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.