Essential Phone ўз нархидан $200 долларга арзонлашди

Essential Phone ўз нархидан $200 долларга арзонлашди

Android операцион тизимининг асосчиси бўлган Энди Рубин бошчилигидаги Essential компанияси май ойи охирларида илк смартфони — Essential Phone’ни тақдим қилган эди. Смартфон август бошида АҚШдаги онлайн етказиб берувчиларнинг сайтларида пайдо бўлди. Савдогарлар унинг бошланғич талқини учун $699,99, юқори талқини учун $749,99 долларгача сўрашаётган эди.

Essential компанияси ўзининг "премиум" туркумига хос илк смартфонини арзонлаштиришда давом этмоқда. Айни пайтда расмий веб-саҳифада бу флагман $499 долларга баҳоланган.

TechCrunch блоги билан суҳбатда Рубин ўз маҳсулоти аудиториясини кенгайтириш учун ҳам шундай қарорга келганини маълум қилган. Бу эса флагман смартфонлар бозорида Apple ва Samsung'га қарши курашда ғолиб бўлишнинг асосий усулларидан бири. Бугунги кунга қадар компания 5 000 дона смартфон сотишга муваффақ бўлган.

Essential Phone экрани икки ёнида ромдан холи ва унинг юқорисидан ўрин олган олд камера ҳам экран билан уйғунлашиб кетган. Олд панел қуйисидаги экран ҳошияси ҳам юпқа. Бу эса олд панелнинг дизайнини очган. Смартфон корпуси бугунги замонавий смартфонлар каби алюминийдан эмас, титан ва керамикадан тайёрланган.

Essential Phone дисплейининг диагонали 5,7 дюйм бўлиб, унинг пикселлар сиғими QHD, яъни 2560×1312 пикселли. Essential Phone учун ҳам 2017 йилнинг мобил флагман процессори бўлган Qualcomm Snapdragon 835 процессори танланган. Унинг оператив хотира сиғими 4 ГБ, доимий хотираси эса 128 гигабайтли. Аккумуляторнинг электр токи сиғими 3040 мА соат.

Унинг бош фото-модули учун 2 та, ҳар бири 13 мегапикселли камералар ўрнатилган. Улардан бири оқ-қора диапазонда суратга олиши билан ўзига хос. Олд датчик эса 8 мегапикселли.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.