Eva – Telegram’ни «кучайтирувчи» Android-илова

  •   DiMaX
  •  4848
  •  14.11.2017 16:00

Eva – Telegram’ни «кучайтирувчи» Android-илова

Telegram мессенжери тақдим этилганидан буён унда кўп миқдорда стикерлар, ботлар, каналлар яратилган. Улар орасида кераклиларини танлаб олишда сизга қўшимча илова – Eva ёрдам беради.

«Яшил роботчали» қурилмаларда фойдаланишга мослаб Sunshine App томонидан ишлаб чиқилган ушбу иловани Telegram учун керакли нарсаларнинг ўзига хос «сандиқча»си, дейиш мумкин.

Eva иловасида учта бўлим мавжуд: стикерлар, Telegram-каналлар ва ботлар. Ҳар бир бўлим яна ички тоифаларга ажратилган, улар орасида ўзингизга кераклисини топиш қулай.

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Яна бир ёқимли қулайлик шундан иборатки, мазкур иловага фойдаланувчиларнинг ўзлари ҳам контент қўшишлари мумкин. Агарда ўзингизда қандайдир ажойиб стикерлар тўплами ёки қизиқарли Telegram-канал бўлса, сизда уни бошқа фойдаланувчилар билан бўлишиш имкони бор. Албатта, оммавий қабул қилинишидан олдин у модерациядан ўтказилади.

Энг маъқул келадиган жиҳатларидан бири – Eva иловаси бепул ва рекламаси ҳам йўқ. Аммо фойдаланувчилар ўзлари исташса, илованинг ишлаб чиқувчиларига миннатдорчилик тарзида маблағ юборишлари мумкин.

Шундай қилиб, Eva – севимли мессенжерингизни янада қулайроқ ва ёрқинроқ қилишга ёрдам берувчи қўшимча иловадир. Уни Android-смартфонингизга ўрнатиб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги энг зўр каналлар-6: фан ва технологияларга қизиқувчилар учун!