Еврокомиссия Sony, Panasonic ва Sanyo компанияларини йирик жаримага тортди

Еврокомиссия Sony, Panasonic ва Sanyo компанияларини йирик жаримага тортди

Европа комиссияси Sony, Panasonic ва Sanyo каби япон компанияларига нарх борасида тил бириктиргани учун 166 млн евро миқдорида жарима белгилади.

3D News нашрининг маълум қилишича,  ЕК томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида Sony, Panasonic, Sanyo ва Жанубий Кореянинг Samsung SDI компаниялари литий-ионли батареялар нархини оширишгани, шу билан бирга, турли ишлаб чиқарувчилар томонидан келган сўров ва талаблар ҳақидаги муҳим махфий маълумотларни ўзаро алмашишгани ошкор бўлган.  Бундай картелга (тил бириктириш) мазкур компаниялар орасида 2004-2007 йиллар давомида бозордаги рақобатдан қочиш мақсадида амал қилинган.

Картелда қатнашган барча брендлар ўз айбини  тан олиб, жаримани тўлашга розилик билдирган. Sony, Panasonic ва Sanyo компаниялари жами 166 млн евро миқдоридаги жаримага тортилди. Samsung SDI эса суриштирувда фаол иштирок этиб, картель ҳақида Еврокомиссияга маълумот бергани сабабли унга нисбатан жазо белгиланмаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!