Европалик ўспиринлар ижтимоий тармоқдан ажралиб қолиши мумкин

Европалик ўспиринлар ижтимоий тармоқдан ажралиб қолиши мумкин

Ўспиринлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш назарда тутилган ўзгартиришни қонунга киритишни Европалик сиёсатдонлар таклиф қилишмоқда.

Уларнинг таклифига кўра, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёшини 16га кўтариш лозим. Ўспиринлар онлайн мулоқотга фақат ота-оналари рухсати билан киришишлари мумкин.

Таклиф фақатгина фойдаланувчилар эмас, болалар хавфсизлиги бўйича экспертлар томонидан ҳам танқид билан кутиб олинди. Янги тартиб жорий этилса, қонунбузарлик ҳолатлари авж олади, ўспиринлар кечаётган ҳодисалардан ғафлатда қолишади, деб ҳисоблайди танқидчилар.

Ўспиринларнинг ўзлари ушбу таклифга Twitter ва Facebook сайтларида хавотир билдирди. Бир нечта фаоллардан иборат гуруҳлар сиёсатчиларга очиқ хат ёзиб, таклифни қайта кўриб чиқишни илтимос қилишди.

Аввалроқ, мактабда ўқувчи британиялик қизча “Wi-Fi аллергияси” туфайли ўз жонига қасд қилганди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!