EyeLeo — кўз учун танаффусларни ёдга солиб турувчи дастур

EyeLeo — кўз учун танаффусларни ёдга солиб турувчи дастур

EyeLeo дастури мунтазам компьютердан танаффус қилишни ёдга солиб туради. EyeLeo дастуридан барча инсонлар, шунингдек, кун давомида кўп вақтини компьютер олдида ўтказувчилар фойдаланишлари мумкин. Дастурдан фойдаланиш мутлақо бепул.

Ишлаб чиқарилган йили: 2011
Версия: 1.1
Ишлаб чиқарувчи: Александр Гарустович
Интерфейс: рус тили
Тарқатилиш тури: бепул

Дастурнинг ўзига хос хусусиятлари:

  • Белгиланган вақтда компьютер экранини блокировка қилиш;
  • Ҳар 10 дақиқада кўз машқлари билан қисқа танаффус;
  • Кўз машқларини ажойиб леопард кўрсатиши;
  • Катта танаффус бошланишидан аввал огоҳлантириш пайдо бўлиши;
  • Танаффусларни ўтказиб юборишни таъқиқловчи қатъийлик (қаттиққўллик) режими;
  • Параметрларни созлаш, яъни параметрларга ўзгартириш киритиш имконияти;
  • 2 ва ундан ортиқ мониторларни қўллаб-қувватлай олиш ва бошқалар;

eyeleo02

Батафсил маълумотлар билан дастурнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Манба: Soft.zn.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!