"Face ID"га эга илк андроид -- Vivo X20 тақдим қилинди

Бу девайслар тўғрисида кўп нарса маълум бўлган эди. Хитойнинг Vivo компанияси 21 сентябрда Пекинда тақдим қилган Vivo X20 ва X20 Plus смартфон моделлари кучли жиҳат, жозибадор дизайнга эга бўлган.

Смартфонлар кўринишиданоқ ҳашамдорлик касб этган ва бугунги тенденциясини ҳисобга олиб, томонлар нисбати 18:9 см.га тенг бўлган ва уларга ромдан холи экран ўрнатилган. Экран олд панелнинг 85,3% қисмини эгаллаб олган.

Vivo X20 смартфонининг асосий жиҳати -- юз-қиёфани таниш қобилиятидир. Яъни, хитойлик муҳандислар iPhone X флагманида жорий қилинган Face ID технологиясининг муқобилини ишлаб чиқаришган. Энди айфондан анча-мунча арзон бўлган бу смартфонни ҳам фойдаланувчи ўз қиёфаси ёрдамида блокировкадан чиқариши мумкин. Айнан Face ID янги айфондаги ягона инновацион жиҳат эканини ҳисобга олсак, Vivo X20 унинг савдосига яхшигина таъсир ўтказиши мумкин.

X20 модели 6,01 дюймли, Super AMOLED матрицали, сиғими 2K (2160 га 1080 пикселли) экран, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 660 процессори, илғор AK4376A Hi-Fi аудиочипи, 4 ГБ оператив ҳамда 64/128 ГБ доимий хотирага эга бўлган.

Камера борасида ҳам Vivo X20 анча пешқадам. Жумладан унинг қўш сенсорли бош камераси 12 ва 5 мегапикселли модуллар билан таъминланган. Шунингдек, олд камера ҳам 12 Мп.

Девайс аккумуляторининг сиғими 3245 мА соат.

Шунингдек, гаджетда Bluetooth 5 ҳамда 2 диапазонли WiFi, бармоқ излари сканери мавжуд. Смартфон Android 7.1.1'нинг ўзлаштирилган FunTouch OS 3.0 талқинида ишлайди.

X20 Plus эса бир оз каттароқ -- 6,43 дюймли, 2K SuperAMOLED экран билан тахминланган. Унга Snapdragon 660 чипи, 4 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотира, (microSD ёрдамида 256 гигабайтгача кенгайтириш мумкин), ES9318 DAC рақамли овоз узаткичи, сиғими 3905 мА соат бўлган батарея ўрнатилган.

X20 Plus камераси "эгизаги"ники билан бир хил, фақат оптик барқарорлаштириш тизимига эга.

Аксарият инсайдерларнинг фикрича, смартфон ўрта нархли бўлиши баробарида, бозорда флагманларга қарши рақобатга киришади. Vivo X20'нинг 4 + 64 ГБ талқини $455, 128 ГБ талқини $515 доллардан, шунингдек "Plus" талқин $530 доллардан сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.