Facebook яна 3 мингта одамни ишга олишини маълум қилди

Facebook яна 3 мингта одамни ишга олишини маълум қилди

Бир неча миллиард нафар фойдаланувчига эга Facebook мутасаддилари ҳар куни 1 миллионта профилни турли сабаблар боис ёпишади. Бу тўғрида компаниянинг хавфсизлик бўйича бўлими бошлиғи Алекс Стамос CNBC телеканалига маълум қилган.

Стамоснинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ шу орқали фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Facebook’нинг 2 миллиардддан зиёд фойдаланувчиси борлигини ҳисобга олсак, дастурчилар тизимда хавфдан холи, тўлиқ мусаффо иқлимни ярата олмайдилар. Сўнгги вақтларда ҳукуматлар фейсбукда ин қуриб олган террористик ва экстремистик кучлардан хавотирга тушмоқдалар. Бу каби гуруҳлар ўз ғояларини тармоқда осонлик билан ёйишга эришмоқдалар.  

Бунга нисбатан Facebook асосчиси Марк Зукерберг тез орада компанияга яна 3 мингта одам ишга олиниши ва улар айнан ҳақоратомуз ҳамда камситувчи, бузғунчи контентга қарши курашишларини маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Facebook 17 мингдан зиёд ходимларга эга.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#facebook

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.