Facebook’да тўлиқ кўринмас бўлишнинг оддий усули

Facebook’да тўлиқ кўринмас бўлишнинг оддий усули

Facebook’да ўзингиздан бошқа ҳеч ким фаолиятингизни кузата  олмаслиги, суратларингизни томоша қила олмаслигини истасангиз, «Лайфхакер» нашри берган кўрсатмаларга риоя қилинг, деб ёзмоқда Daryo.Uz.

1.Профилингизнинг юқори ўнг бурчагидаги қулф белгичасини босинг, сўнг «Бошқа созламаларни кўриш»ни танланг.

12-630x230

2.«Махфийлик созламалари ва асбоблар» бўлимига ўтдингиз. Энди «Сиз чоп қилган нарсаларни кимлар кўра олиши мумкин?» деган пунктда «Фақат мен» бандини танланг.

2-35-680x344

3.Сиз аввалги постларингизни ҳам кўринмайдиган қилиб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун «Олдинги постларни кўришни чеклаш»ни босиб, сўнг ҳаракатларингизни «Ушбу чекловларни олдинги постлар учун қўллаш» тугмасини босиб тасдиқланг. Энди сизнинг аввалги постларингизни фақат дўстларингиз кўра олади.

3-31-680x303

4-29-680x296

4.«Сизга кимлар дўстлар сафига қўшиш сўровини юбора олади?» пунктида «Ҳамма»ни «Дўстларнинг дўстлари»га ўзгартиринг. Шу тариқа сизга доимий равишда келадиган дўстлик сўровлари анча камаяди.

5-29-680x314

5.«Кимларнинг постларини ‘Кирувчи хабарлар’ папкасида ажратиб ташлашни истайман?» пунктида асосий фильтрни кучли фильтрга ўзгартиринг.

6-26-680x280

6.Агар барча фойдаланувчилар ҳам сизни электрон почта манзили орқали топишини истамасангиз, «Кимлар сизни ўзингиз кўрсатган электрон почта манзили орқали топиши мумкин» пунктида «Ҳамма»ни «Дўстлар»га алмаштиринг.

7-21-680x334 (1)

7.Худди шу схема «Сизни кимлар ўзингиз кўрсатган телефон рақами орқали топиши мумкин» пункти учун ҳам амал қилади.

8-20-680x348

8.Агар бошқа кишилар сизни қидирув тизимлари орқали топишини истамасангиз, «Қидирув тизимларига Хроникангизга линк бериш учун рухсат бериш» пункти қаршисида «галочка» қўйилмаганига ишонч ҳосил қилинг.

9-21-680x328

9.Сўнг менюнинг «Хроника ва белгилар» бандига ўтинг ва барча пунктлар қаршисига «Фақат мен»ни белгилаб чиқинг. Сўнгги «Сизга ўхшайдиган одам тасвири бўлган суратлар юкланаётганида белги қўйиш тавсиясини кимлар кўради» пунктида эса «Ҳеч ким»ни танланг.

10-19-680x344

10.Шунингдек, «Дўстларингиз сизни белгилаган суратлар сизнинг Хроникангизда чиқишидан аввал кўриб чиқиш учун жўнатиш» ҳамда «Бошқа фойдаланувчилар сизни белгилаган суратлар Facebook’да чиқишидан аввал кўриб чиқиш учун жўнатиш» каби параметрларни ҳам ёқиб қўйишни унутманг.

11-19-680x345

11.Агар постларингизни дўстларингиздан бошқа ҳеч ким кўра олмаслигини истасангиз, менюнинг «Обуначилар» бандига ўтинг ва «Менинг янгиланмаларимга кимлар обуна бўла олади» пунктида «Ҳамма»ни «Дўстлар»га ўзгартиринг.

12-19-680x347 (1)

12.Шундан сўнг менюнинг «Реклама» бандига ўтинг ва «Учинчи шахс сайтлари» пункти қаршисида «Таҳрирлаш» тугмасини босиб, «Ҳеч ким»ни танланг. Худди шу ҳаракатни пастроқдаги «Реклама ва дўстлар» пунктида ҳам бажаринг.

13-2-680x342

13.Ва ниҳоят, менюнинг «Дастурлар» бандига ўтиб, «Facebook’нинг мобиль қурилмалар учун эски версиялари» → «Фақат мен» пунктини танланг. Шунда Facebook’нинг эски мобиль дастурлари орқали ёзилган эски постларингиз бошқа фойдаланувчиларга кўринмайди.

14-12-680x361

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!