Facebook гуруҳли видеочатлар учун алоҳида илова тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  917
  •  06.07.2017 10:24

Facebook гуруҳли видеочатлар учун алоҳида илова тайёрламоқда

Facebook ижтимоий тармоғи жамоаси фойдаланувчиларнинг гуруҳларда видеомулоқотлар қилишлари учун алоҳида дастур устида ишламоқда. Бу ҳақда компаниянинг режалари билан таниш бўлган манба хабар берди, деб ёзади The Verge нашри.

Bonfire деб аталувчи мазкур илова яқинда ижтимоий тармоқ ходимларига намойиш этилган. Гувоҳларнинг хабар беришларича, Facebook’нинг янги маҳсулоти гуруҳли видеочатларга мўлжалланган Houseparty иловасининг клонидир. Houseparty дастурий таъминоти эса, Meerkat стриминг мобил сервиси ўрнига Life On Air компанияси томонидан яратилган эди.

Манбанинг таъкидлашича, Bonfire’нинг тақдимоти шу йилнинг кузига мўлжалланган. Бироқ мазкур илова хусусида Facebook вакиллари ҳозирча бирор маълумот беришмаган.

Нима бўлганда ҳам, яқин орада бу тўғрида расмий маълумотлар чиқиб қолса керак. Улардан биринчилар қаторида хабар топиш учун биздан узоқлашманг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!