Facebook изоҳларда «дислайк»ни синаб кўрмоқда

Facebook изоҳларда «дислайк»ни синаб кўрмоқда

Энг оммабоп ижтимоий тармоқда постлар ёки изоҳларга «Ёқди» белгисини қўйиш ва турлича шаклларда ўз муносабатини билдириш функцияси бор. Эни эса уларга қўшимча яна битта – «Ёқмади» муносабат белгиси ҳам пайдо бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Facebook шахсий хабарларда муносабат билдириш ва «дислайк»ни синай бошлади

Янги функция оммавий саҳифаларнинг постларига ёзилган изоҳларни «Ёқмади» деб баҳолаш имконини беради. Бироқ бу белги «Dislike» эмас, балки «Downvote» деб номланмоқда.

Қайси изоҳни шу – пастга қараган бош бармоқ белгиси билан баҳоласангиз, шу изоҳ сизга кўринмайдиган қилиб қўйилади. Сиз эса бу изоҳга қўйган «дислайк»ингиз сабабини билдиришингиз мумкин бўлади: ҳақоратловчи, адаштирувчи ёки мавзудан ташқари, деб.

ЎҚИНГ: Facebook’ка яна бир муҳим функция қўшилмоқда – у энди сизни ҳар ердан топа олади!

«Дислайк» қўйиш функциясининг скриншотлари дастлаб Twitter тармоғида тарқалган, кейин эса буни компания матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган.

«Биз «дислайк» тугмачасини синовдан ўтказаётганимиз йўқ. Биз кишиларга, оммавий саҳифаларнинг постларига ёзилаётган изоҳлар ҳақида фикрларини билдиришга имкон берувчи функцияни кўриб чиқмоқдамиз», дея таъкидлашган Facebook’дагилар.

Афтидан, худди Reddit’даги сингари, Facebook’даги «downvote» тугмачаси ҳам фойдаланувчилар кўпроқ қандай мавзуларга қизиқишларини ўрганишда, ҳақорат ва дезинформацияга қарши курашишда ёрдам берувчи функциялардан биридир.

«Дислайк» функцияси ҳозирча АҚШдаги кам сонли фойдаланувчилар учун тақдим этилган. Унинг оммалаштирилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Facebook сиз ундан фойдаланганингиз учун қанча топишини биласизми?

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.