Facebook’ка яна бир муҳим функция қўшилмоқда – у энди сизни ҳар ердан топа олади!

  •   DiMaX
  •  893
  •  20.12.2017 14:56

Facebook’ка яна бир муҳим функция қўшилмоқда – у энди сизни ҳар ердан топа олади!

Объектларни таниб олиш технологиялари IT-бозордаги айрим компаниялар учун етакчи йўналишга айланиб улгурди. Масалан, Google бир неча йиллардан бери шундай технологиялар устида ишлаб келаётир, аммо натижаларини ошкор этишни маъқул кўрмаяпти.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқда сиз йўл қўядиган 5 хато

Энг оммавий ижтимоий тармоқ – Facebook ҳам 2010 йилдан юзни таниш технологиялари бўйича иш бошлаган. Хусусан, фойдаланувчи тармоққа кишиларнинг қиёфаси акс этган бирор фотосурат жойлаганида, тегишли функция унда қайси дўстларни белгилаш мумкинлигини кўрсатади.

Энди эса Facebook бу борада янада илгарилаб кетди. Компаниянинг кеча маълум қилишича, ижтимоий тармоқда шундай функцияни жорий этилмоқда: сизнинг бирор суратингизни кимдир жойласа, гарчи унга сизни белгиламаса-да, тизимнинг ўзи у ердан сизни таниб олади. Таниб олинган кишиларга бу ҳақда билдиришнома келади.

Facebook’нинг таъкидлашича, бу янги функция фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқдаги ўз шахсий маълумотларини назорат қилиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик Facebook фойдаланувчиси бўҳтони учун жиноий жавобгарликка тортилади

Бироқ шуни ҳам таъкидлаш керакки, айрим ҳудудларда, ўша ердаги жорий қонунчилик меъёрларига биноан, янги функция ишламайди. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатларида ва Канадада бу функция амал қилмайди.

Янги функция созламалари бўйича юқорида эслаб ўтилган аввалги – ҳозирда амал қилаётган функциянинг созламалари билан боғланган. Фойдаланувчи ўзи истаса, уни ўчириб қўйиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Facebook фойдаланувчилардан ўз яланғоч расмларини жўнатишларини сўраяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!