Facebook’нинг энг кенг тарқалган муаммоларини янги плагин ҳал этади

  •   DiMaX
  •  1009
  •  16.10.2017 12:56

Facebook’нинг энг кенг тарқалган муаммоларини янги плагин ҳал этади

Facebook’дан фойдаланаётганингизда, кўплаб жиғингизга тегувчи ҳолатларга дуч келасиз: спамлар, турли гуруҳларга қўшиб қўйишлар, янгиликлар тасмасининг тартибсиз акс этиши каби. Ниҳоят, буларнинг барчасидан халос этувчи кенгайтма яратилди, деб ёзади Лайфхакер нашри.

Макс Фрай никли дастурчи анчадан бери Facebook ишини яхшиловчи турли скриптлар ёзиш билан шуғулланиб келади. Аввалига у буларни фақат ўзи учун, шахсий фойдаланиш мақсадларида тайёрлаган. Кейинчалик эса, дастурчи бу ишланмаларини бошқалар билан бўлишишга қарор қилган.

Шу мақсадда у ўз скриптлари асосида Chrome браузери учун кенгайтмалар яратган ва уларни бепул кўчириб олиш имкони билан Chrome Web Store каталогига жойлаган.

Мана, Facebook’даги янгиликлар тасмасини созлаш учун Макс Фрай яратган ушбу кенгайтма уддалай оладиган вазифалар қуйидагилардан иборат:

  • реклама публикацияларини, видеоли постларни, дўстлар белгиланган публикацияларни ва дўстлик таклифларини яшириш;
  • ўзингиз белгилаб қўйган миқдордан кам сонли лайк тўплаган ёзувларни кўрсатмаслик;
  • сиз кўрсатган сўзни ўз ичига олган публикацияларни яшириш;
  • фақат танланган дўстларнинггина постларини кўрсатиш.

Мазкур плагиннинг SMM-фаоллик билан боғлиқ функциялари ҳам анчагина фойдали. Ахир, унда барча дўстлик таклифларини, фаоллиги паст бўлган аккаунтлар ва ботларга обунани битта чертишда бекор қилишга, шунингдек, барча оммавий гуруҳларни тарк этишга ёрдам берувчи сеҳрли тугмачалар бор-да.

Ушбу кенгайтмани Chrome браузерингизга мана бу ҳавола орқали юклаб олиб ўрнатишингиз мумкин.

Макс Фрай мазкур ишланмасига яқин орада бошқа фойдали функцияларни ҳам қўшиш ниятида. Бундан ташқари, унинг Opera браузерига мўлжалланган талқинини ҳам чиқаришни режалаштирган. Улардан бохабар бўлиш учун бизни мунтазам кузатиб боринг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!