Facebook қурилмангиз микрофони орқали сизни эшитиб турадими?

Facebook қурилмангиз микрофони орқали сизни эшитиб турадими?

Сўнгги пайтларда Facebook билан боғлиқ можаролар тўхтовсиз давом этаётганидан хабарингиз бор. Кеча Facebook фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишда масъулиятсизлик қилган, деган даъво юзасидан компания асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг АҚШ Сенатига чақирилди. Сенаторлар ўзлари муҳим ҳисоблаган саволларга жавоб топишга ҳаракат қилдилар. Шулардан бири «Facebook тармоғи фойдаланувчиларни ўз қурилмалари микрофони орқали эшитиб туриши ростми?» деган савол бўлди.

Facebook ўзига қарашли Инстагам каби турли иловалар орқали фойдаланувчилар овозини ёзиб олиб, олинган маълумотлар ёрдамида рекламалар тарқатишни оптималлаштиради, деган шубҳалар бундан бир неча йил олдин кўтарилган эди. 2016 йилда Facebook бундай шубҳаларни расман рад этган эди.

Кечаги Сенат тингловида ҳам айнан шу савол яна бир бор Марк Цукерберг га берилди. Facebook раҳбари бундай шубҳалаларни «фитна назарияси» деб атаб, компания ўз мижозлари овозини ҳеч қанақасига яширинча эшитиб бормаслигини яна бир бор таъкидлади.0

ЎҚИНГ: Цукерберг бир иш устида қўлга тушди. Энди ундан шу нарсани бутун Facebook'да жорий қилишни талаб қилмоқдалар

«Ҳа ёки йўқ, Facebook фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини янада аниқлаштириш мақсадида мобил қурилмалардан яширинча ёзиб олинган овозларни ўрганадими?» савол берган сенаторлардан бири.

«Йўқ,» деб жавоб берган Марк Цукерберг қатъий оҳангда.

Шундан сўнг Цукерберг баъзи нарсаларга аниқлик киритиб ўтишни исташини айтган. Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар томонидан ёзиб олинган видеолардаги овозларни Facebook эшита олади, лекин бошқа вазиятларда компания қурилманинг микрофонидан яширинча фойдаланмайди.

ЎҚИНГ: Цукерберг сизнинг Facebook’даги маълумотларингизни тарқатгани учун Конгрессда жавоб беради

«Бу гапларинингиз мен эшитиб келаётган миш-мишларни йўққа чиқаради, деб умид қиламан,» деган савол берган сенатор. Сенаторнинг сўзларига кўра, жуда кўп одам, ҳатто, унинг баъзи қўл остидагилари ҳам айни шубҳа билан унга мурожаат қилганлар.

Цукерберг нинг бу саволга нисбатан тўлиқ жавобини қуйида ўқишингиз мумкин:

«Сенатор, бу саволга аниқлик киритишимга ижозат берсангиз. Сиз айтаётган гаплар, яъни биз қурилма микрофони яқинида айтилаётган ҳар бир сўзни тинглаб, олинган аудио ёзувни рекламалар учун ишлатишимиз - анча пайтдан бери мавжуд ъфитна назарияси’, холос. Очиғини айтишим лозим, биз одамлар ўз қурилмалари орқали видеоларни тасвирга тушириб, тармоғимизда улашишларига имкон берганмиз. Ўзингиз биласиз, видеоларда, одатда, овозлар ҳам бўлади. Шундай экан, тармоғимиз орқали видеони тасвирга тушираётган пайтингиз биз, албатта, ундаги овозларни эшитиб турамиз. Бор гап шу. Ишонаманки, мен саволга батафсил жавоб бердим.»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!