Facebook тан олди: у Android-смартфонлардаги қўнғироқ ва SMS-хабарларни кузатмоқда!

  •   DiMaX
  •  3832
  •  26.03.2018 18:27

Facebook тан олди: у Android-смартфонлардаги қўнғироқ ва SMS-хабарларни кузатмоқда!

Кейинги кунларда Facebook компанияси устида бир қатор можаролар давом этаётир. WhatsApp яратувчиларидан бири – Брайан Эктон ушбу ижтимоий тармоқ ўз фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини сотишда айблаб, уни бойкот қилишга чақирмоқда.

ЎҚИНГ: Facebook кузатувини чеклаймиз

Бундан ташқари, Facebook билан боғлиқ яна битта масала кўтарилди – мазкур ижтимоий тармоқ ўз иловалари орқали фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўплаб борар экан. Жумладан, Android-смартфон тутаётган ва унда Facebook иловасини ишлатаётган бўлсангиз, сизнинг ҳатто оддий қўнғироқ ва SMS-хабарларингиз ҳам бу компания кузатуви остида!

Facebook бу борада ўз муносабатини билдириб, чиндан ҳам Android-қурилмалар эгаларининг хабарлашув ва сўзлашувларини кузатиб келаётганини тан олди. Шу билан бирга, бу «кузатув» опционал характерга эга эканини ва фойдаланувчиларнинг розилиги билангина амалга оширилаётганини таъкидлади.

Ижтимоий тармоқ баёнотида маълум қилинишича, фойдаланувчи Android-девайсида Messenger ёки Facebook Lite иловаси орқали авторизациядан ўтаётганида, ундан розилик олинади. Яъни, бу жараёнда унинг контактлари, шунингдек қўнғироқлари ва хабарлари ҳақидаги маълумотларнинг доимий узатилиб турилишига рухсат сўралади. Фойдаланувчилар эса бу огоҳлантирув хабарномасини ўқиб ҳам ўтирмасдан, автоматик тарзда тасдиқлаб юбораверадилар. Демакки, телефондаги қўнғироқларингиз ва хабарларингизни кузатиб бориши учун Facebook’ка ўзингиз рухсат берган бўлиб чиқяпсиз!

Қизиғи шундаки, Facebook компаниясининг iOS тизими учун ишлаб чиқилган иловаларида айни шу функция йўқ. Демак, iPhone эгаларининг айни мана шу маълумотлари Facebook томонидан кузатиб борилмаяпти.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз таъқибидан қутулишни биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!