Фавқулодда хабар: Galaxy Note 8'нинг юз сканери ҳам "мот" бўлди

Фавқулодда хабар: Galaxy Note 8'нинг юз сканери ҳам

Кўпчилик Apple'ни смартфонларида унинг рақиблари аллақачон татбиқ қилган технологияни қайта жорий қилишда, яъни технологик кўчирмакашликда айблайди. Балким, унинг рақиблари шошма-шошарлик қилиб, биринчи бўлиш мақсадида муайян технологияни гаджетларида чала-чулпа татбиқ қилишаётгандир? Шуниси, аниқки, калифорниялик ишлаб чиқарувчи қайси технологияни яратишга қўл урмасин, буни шон-шуҳрат учун қилмайди. Ҳар қандай инновацияни пухта ва пишиқ ишлаб чиқариш Apple'га хос.

Муддаога ўтсак: iPhone 8'да бармоқ излари сканери йўқлиги ва "айфончи" энди флагманларини 3D-камера билан ишлаб чиқаришга ўтиши қулоққа чалиниши билан кўпчилик ҳайратга тушди. Touch ID фақат телефонни  разблокировка қилиш учун эмас, Apple Pay орқали тўловни амалга ошириш учун ҳам керак эди. Шу билан бирга, смартфоннинг қиёфани таниш функцияси Android гаджетлар учун янгилик эмас. Хулосага шошманг ...

Гарчи, Samsung қиёфани танийдиган камера технологиясини биринчилардан бўлиб яратган бўлса ҳам, бу инновация ҳозирча ўзини оқламади. Гап шундаки, илк қиёфа камерасини оддий фотосурат билан ҳам алдаш мумкин бўлди. Мисол учун, хоҳлаган смартфонни ўғирлаб, унинг эгасининг Facebook тармоғидаги саҳифсидаги бирор суратни олиб, смартфоннинг тизимига кириш мумкин. Samsung компанияси Galaxy S8'даги қиёфа сканерининг ишончли эмаслигини расман тасдиқлади ҳам. Шунингдек, кореялик ишлаб чиқарувчи Samsung Pay тўловларини амалга оширишда бу сканердан фойдаланишни таъқиқлаб қўйди. Бунинг ўринга Samsung анъанавий бармоқ излари сканери ёки кўз пардаси сканеридан фойдаланишни маслаҳат берган.

Galaxy Note 8 тақдимотидан кейин ҳаммаёқда қиёфа сканерининг такомиллашгани, энди уни алдаб бўлмаслиги эълон қилинди. Бироқ, аслида бундай бўлиб чиқмади. Дастур ишлаб чиқарувчиси Мел Тайжон Galaxy Note 8'нинг қиёфа камерасини синовдан ўтказиб,уни "мот" қилишга муваффақ бўлди. Бу жараённи қуйидаги видеода кўринг.

Жаҳоннинг йирик смарфтон ишлаб чиқарувчиси бўлган Samsung компаниясининг 2-маротаба кетма-кет самарасиз инновация яратгани уятли ҳолат.  

Хўш, Apple бу борада унга билдирилган ишончни оқлайдими? Янги афйонлар ҳам аввалгилари каби мустаҳкам ва хавфсиз тизимга эга бўладими?

Экспертларнинг фикри ижобий: Apple бозорга янги технология билан кириб келади. Модомики, компания Apple Pay учун айфонда қиёфа сканерини жорий қилар экан, унда Apple миллионлаб харидорларнинг хавфсизлигини бу гал ҳам ўз зиммасига олади, ҳар томонлама пухта ўйланган функцияни ишлаб чиқаради. 12 сентябрдан кейин бу фикрларга яна ойдинлик киритамиз. Terabayt'ни кузатишда давом этинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Galaxy Note 8

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.