FIFA Mobile’ни янги талқинда юклаб олиш вақти маълум бўлди

FIFA Mobile’ни янги талқинда юклаб олиш вақти маълум бўлди

Американинг Electronic Arts видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи корпорацияси FIFA мобиль электрон ўйинининг янги қисмини эълон қилди. Маълумотларга кўра, энди футбол жамоаларини шакллантиришда янгича режим, шунингдек Attack Mode номли ҳужум уюштиришга мўлжалланган режим мазкур талқиннинг бош ўзига хослиги бўлади. Attack Mode режимида фойдаланувчилар қисқа фурсат ичида рақиб жамоа дарвозасига шиддатли ҳужум уюштиришлари керак бўлади.

Шу билан бирга, Electronic Arts дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари мазкур ўйинни реал ўйин ва чемпионатларга хос бир қанча жиҳатлар билан бойитилишини ҳам ваъда қилишмоқда.

FIFA Mobile мобиль видео ўйиннинг янги талқинида бир қанча ижтимоий ўзига хос элементлар татбиқ этилади. Жумладан, энди ўйинчилар бошқа рақиблар билан курашиш учун чемпионатларга қўшилишлари, бу ўйинларда бошқа рақиб билан курашиш учун иштирок этишлари мумкин бўлади. Юқори натижалар эса, махсус рекордлар жадвалига киритилади.

EA вакилларининг маълумот беришлларича, янги талқиндаги FIFA Mobile’да 30 та турли лига учрашувлари, 650 клуб ва 17 000 та реал футбол ўйинчилари бўлади.

Дастурнинг iOS ва Android операцион тизимларига мўлжалланган версиясини жорий йилнинг куз ойида App Store ва Google Play’дан юклаб олиш мумкин бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!