Флагманлар кушандаси -- OnePlus 6 тақдим қилинди

Флагманлар кушандаси -- OnePlus 6 тақдим қилинди

Йилига бир дона ва сифатли смартфон тақдим қилишни хуш кўрувчи OnePlus компанияси бугун Лондонда ўтказилган тантанали тадбирда ўзининг OnePlus 6 флагман смартфонини тақдим қилди. Экран ўлчами 19:9 стандартли бўлган смартфон ҳозирда энг кучли Андроид процессор бўлмиш Snapdragon 845 чипига ҳамда 8 гигабайтли тезкор хотирага эга бўлгани билан ўзига хосдир.

OnePlus 6 моделининг металлдан ишланган орқа ҳамда олд панелларини Corning Gorilla Glass 5 шишаси бирлаштириб турибди. Афсуски, бунинг эвазига смартфон симсиз қувват олиш технологиясини қўллаб-қувватламайди.

6.28 дюймли, 1080x2280 пиксел сиғимли экран матрицаси Super AMOLED.

OnePlus 6 флагмани платформаси 2.45 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Snapdragon 845 процессори, 6/64 Гб ёки 8/128/256 Гб тезкор ва доимий хотирасидан иборат бўлган.

Камера масаласида эса, бош камера 16 мегапикселли ҳамда 20 мегапикселли сенсорлардан таркиб топган. Бош камера оптик барқарорлаштириш, портрет режими, секундига 60 кадрли 4K видео олиш жиҳатларига эга бўлган. Ўтган йили тақдим қилинган OnePlus 5T моделига нисбатан бу флагман қоронғуда нисбатан ёрқин суратлар олади.

OnePlus 6 "super slow motion", яъни секинлаштирилган видео олиш функциясига ҳам эга бўлган. Олд камера учун 16 мегапикселли сенсор танланган.

OnePlus 6 ўлчамлари: 155.7×75.35×7.75 мм, вазни: 177 грамм.

Қўш SIM-картали девайс Android 8.1 бошқарувида фаолият кўрсатади. Унинг қуввати учун 3300 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор масъул.

Алоқа имкониятлари сифатида 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac (dual-band, 2.4GHz and 5GHz) 2x2 MIMO, Bluetooth v5.0 ҳамда NFC, GPS/ A-GPS, USB Type-C (v2.0) тармоқлари ва 3.5 мм.ли аудио жекни айтиш мумкин. Смартфон акселерометр, ёруғлик сенсори, рақамли компас, гироскоп, оралиқ-масофа сенсорларига эга бўлган.

Техник жиҳатлар:
Экран: 6.28 дюймли, Full HD+ (2280 × 1080 пикселли), 19:9 ўлчамли, AMOLED матрицали экран Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган;
Процессор: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 ҳамда Adreno 630 видео картаси;
Хотира: 6 тезкор ва 64 Гб доимий ёки 8 Гб тезкор ва 128GB / 256GB доимий;
Операцион тизим: Android 8.1 Oreo тизимининг ўзлаштирилган OxygenOS 5.1 талқини;
SIM-карта: қўш (nano + nano)
Камера: Қўш сенсорли бош камера - 16 Мп (LED Flash, f/1.7 диафрагма, 1/2.6″ Sony IMX519 сенсори, 1.22μm пиксел ўлчамли) ҳамда 20 мегапикселли (f/1.7 апертура);
Олд камера: 16 мегапикселли;
Бармоқ изи сенсори: бор;
Ўлчамлари: 155.7×75.35×7.75 мм; Вазни: 177 грамм;
Алоқа: 4G VoLTE, WiFi 802.11 ac (2.4GHz + 5GHz), Bluetooth 5, GPS + GLONASS, USB Type-C;
Аккумулятор: 3300 мА соат, Dash Charge тезкор қувват олиш технологияси.

OnePlus 6 "Mirror Black" (жилодор қора), "Midnight Black" (тим қора) ҳамда Silk White (жилодор оқ) талқинлардаги рангларда ишлаб чиқарилади. OnePlus 6 моделининг 6 гигабайтли тезкор ҳамда 64 гигабайтли доимий хотира талқини жаҳон бозорида $529 доллардан, юқори талқин (8/128 Гб) эса $579, энг юқори (8/256GB) талқин эса $629 доллардан сотувга чиқарилади.

OnePlus 6 жорий йилнинг 22 майидан сотувга чиқарилади. Оқ корпусли талқинни эса ёзнинг илк ойида харид қилиш мумкин бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.