«Флагманлар кушандаси» – OnePlus 6 тақдимотидан аввал унинг жиҳатлари ва ҳатто нархини ҳам Amazon «сотиб қўйди»

  •   DiMaX
  •  2458
  •  14.05.2018 17:53

«Флагманлар кушандаси» – OnePlus 6 тақдимотидан аввал унинг жиҳатлари ва ҳатто нархини ҳам Amazon «сотиб қўйди»

Ўтган йилнинг энг кучли флагман смартфонини намойиш этган хитойлик компания энди OnePlus 6 моделини тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Кузатувчилар ушбу моделнинг ҳам «флагманлар кушандаси» бўлишини тахмин қилишаётир.

ЎҚИНГ: «Асло қотмайдиган» OnePlus 6 флагманини ёқиқ ҳолида «жонли» кўрсатишди

Ушбу смартфон 16 май куни, Лондон шаҳрида ташкиллаштирилаётган матбуот анжуманида расман намойиш этилиши режалаштирилган. Гарчи унинг кўплаб хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар, ҳатто смартфоннинг «жонли» суратлари ва видеотасвирларигача интернетда тарқалган бўлса-да, OnePlus компанияси уларни расман тасдиқлаган эмас.

Аммо кутилмаганда Amazon онлайн маркетининг Германиядаги бўлими сайтига OnePlus 6 моделининг рендер суратлари ва ҳатто нархи ҳам чиқиб кетган. Сайт масъуллари мазкур хатоликни пайқаб қолиб, тезда бу маълумотларни яширишган, аммо шунгача ҳам улардан олинган скриншотлар тармоқларга тарқалиб улгурган.

Шундай қилиб, Amazon бехосдан ошкор этган маълумотга кўра, OnePlus 6 смартфони корпуси икки хил – жилокор ва жилосиз қора рангларда тақдим этилади. Суратларда гаджет экранининг тепа қисмидаги «ўйиқ», шунингдек, орқа панелдаги қўшалоқ камера ҳамда дактилоскопик датчик яққол кўриниб турибди.

OnePlus 6 смартфони жорий йилнинг 22 май кунидан савдога чиқарилади. Унинг 64 гигабайтлик доимий хотирага эга варианти 519 евро, 128 гигабайтлик талқини эса 569 евро нархида сотилади.

Ушбу смартфоннинг турли хусусиятлари ҳақида аввалги хабарларимизда маълумотлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Орзиқиб кутилаётган OnePlus 6'нинг расмий номи маълум бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.