Флагманлар орасида қай бирининг батареяси энг кўп вақтга етади?

Флагманлар орасида қай бирининг батареяси энг кўп вақтга етади?

Оммабоп PhoneArena сайти турли смартфонсозларнинг сўнгги флагманлари аккумуляторларини тестдан ўтказиб кўрди. Бунда улар битта тўла қувват билан қанчалик узоқ вақт ишлаши текширилди.

Бунинг учун мутахассислар текширишнинг махсус методикасини ишлаб чиқишди. У қурилмаларнинг автономлиги – қуввати қанча узоқ вақтга етишини максимал даражада аниқлаш имконини беради.

Шундай қилиб, PhoneArena сайти ўтказган тест натижалари қуйидагича кўриниш олди: 

Кўриб турганингиздек, мазкур версияга кўра етакчилик iPhone 8 Plus моделига насиб этди – у битта қувват билан нақ 10 соату 35 дақиқа ишлай билди.

Android-смартфонлар орасида эса LG V30 биринчиликни олди – 9 соату 34 дақиқа. Иккинчи ўрин OnePlus 5 моделига насиб этди, у 9 соату 18 дақиқа кўрсаткични қайд этди. Кучли учликни Xiaomi Mi Mix 2 якунлаб берди, унинг натижаси ҳам чакки эмас – 9 соату 5 дақиқа.

Эслатиб ўтамиз, мазкур сайт аввалроқ ҳам шунга ўхшаш тест ўтказган, унда батареянинг қанча тез тўлиши ҳам алоҳида текширилган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.