Фойдаланувчиси 2 млрд.га етаётган Facebook ойига $1 млрд фойда кўрмоқда

Фойдаланувчиси 2 млрд.га етаётган Facebook ойига $1 млрд фойда кўрмоқда

Facebook’нинг фойдаланувчилари сони 2 миллиард кишига етаётган шу кунларда жаҳоннинг энг оммалашган ижтимоий тармоғи ойига 1 миллиард АҚШ доллар даромад кўрмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг илк чорагида компания даромади 3.1 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Тармоққа реклама берувчилар сони тобора ошиб бораётган бўлиб, мобил телефонлар орқали реклама қилиш ҳиссаси ошган.

Facebook’нинг ойлик фаол фойдаланувчилари 1.94 миллиард кишига, яъни сайёрамиз аҳолисининг чорак қисмига етган.
Фойдаланувчилар сони бўйича 219 миллион киши билан 1-ўринда, Ҳиндистон 213 миллион нафар фойдаланувчи билан 2-ўринда туради.

Facebook 13 йил аввал ташкил этилган бўлиб, келаётган ҳафтада унинг фойдаланувчилари сони роппа-роса 2 млрд кишига етиши кутилмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони ва уларнинг тармоқда ўтказаётган вақт ҳажи жадал ошиб бормоқда. Жумладан, фойдаланувчиларнинг 3 дан 2 қисми ҳар куни Facebook’ка кириб кўради.

Facebook’нинг қисқа тарихи:

2004 йил — Марк Зуккерберг Ҳарвард университетидаги ётоқхонасида Facebook тармоғини яратади.

2006 йил — Facebook 13 ёшдан ошган барчага рўйхатдан ўтишга рухсат бериб, қайта алоқа имконини яратади.

2007 йил — 1.6% акциясини Microsoft’га $240 миллион доллар эвазига сотади.

2008 йил — фойдаланувчилар сони 100 миллионга етди.

2009 йил — “like” тугмаси муомалага киритилди.

2010 йил — Facebook даромад келтира бошлади.

2012 йил — Instagram тармоғини $1 млрд долларга сотиб олади.

2012 йил — фойдаланувчилари 1 млрд.га етди.

2014 йил — WhatsApp чат иловасини $19 млрд долларга сотиб олади.

2016 йил — Facebook Live тўғридан-тўғри видеолар олиб узатиш жиҳати татбиқ қилинди.

Унинг асосчиси Марк Зуккерберг айни кунда сайёрамизнинг энг бой кишилари қаторида туради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!