Фото: Владимир Путин энг қиммат флагман билан "қўлга тушди"

Фото: Владимир Путин энг қиммат флагман билан

Осиё-Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (APEC)нинг форумида иштирок этаётган Владимир Путин бу гал қўлидаги янги флагман билан жамоатчиликнинг диққатини тортди. Танаффус чоғида Россия раҳбари Apple'нинг энг янги ва қиммат флагманидан фойдаланаётгани эътиборга тушди.

Путиннинг смартфонидан фойдаланаётган ҳолати акс этган сурат оммалашиб кетгач, аксарият журналист ҳамда блогерлар бу смартфоннинг iPhone X модели эканини маълум қилишди. Владимир Путин бир муддат аввал мобил телефондан умуман фойдаланмаслигини маълум қилган эди.

Бироқ, рус матбуотида ёзилишича, мазкур iPhone X президентга тегишли эмас. Владимир Путин смартфонни бир фурсатга Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкиндан олиб турган. Нима мақсадда олгани — барчага қоронғу! Путин ҳозирча Apple'нинг янги флагмани ҳақида бирор нима демаган.

Apple сентябрда тақдим қилган юбилей смартфони — iPhone X янгича дизайн, деярли ромсиз ва OLED-матрицали экрани, Face ID қиёфа сканери билан ўзига хос.

Ўқинг: iPhone X энг қиммат ва энг арзон сотиладиган мамлакатлар билан танишинг

Италия, Ирландия ҳамда Россия iPhone X энг қиммат нархда сотиладиган мамлакатлар ҳисобланади. Хусусан, энг илғор айфоннинг энг арзон талқини Италияда 1,415, Ирландияда 1,404 ҳамда Россияда 1,344 АҚШ долларидан сотилмоқда. Шундай бўлса ҳам, уни харид қилиш учун Москвада 3 кунлик навбат ҳосил бўлди.