Foxconn ходимлари Apple’ни 1,3 миллион долларга туширишди

  •   DiMaX
  •  768
  •  13.08.2018 18:54

Foxconn ходимлари Apple’ни 1,3 миллион долларга туширишди

Apple компанияси ўз смартфонларини Хитойдаги ҳамкорлари заводларида йиғишидан хабарингиз бўлса керак. Бу борадаги асосий йиғувчи-шериклардан бири Foxconn ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Apple барибир иккита SIM-картали илк iPhone смартфонини чиқарадиганга ўхшайди

Chongdiantou сайти ёзишича, Foxconn фабрикасининг ходимларидан бир нечтаси тил бириктириб, бутловчи қисмларни ўмаришган. Аниқроғи – улар Lightning портидан 3.5 миллиметрлик қулоқчин тирқишини уловчи ўтказгич (переходник)лардан нақ икки мингтасини ўғирлашган.

Хабарга кўра, iPhone’ларга мўлжалланган C100 ва C101 Lightning MFi коннекторлари ўғирланган. Уларнинг умумий қиймати 8-9 миллион юанни ташкил этади, бу эса тахминан 1,3 миллион АҚШ долларига тўғри келади.

Ҳолатдан хабардор қилинган маҳаллий полиция текширув ўтказиб, ўғриларни қўлга олган. Суд ҳукми билан улар, қамоқ жазосига ҳукм этилишидан ташқари, жарима тўлашади ва Apple зиёнини ҳам қоплаб беришади.

ЎҚИНГ: iPhone X’ни бир вараққина қоғоз ёрдамида ўмаришди! (видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!