Эгаси уйқудалигида iPhone X'ни блокировкадан чиқарса бўладими?

Эгаси уйқудалигида iPhone X'ни блокировкадан чиқарса бўладими?

Бу савол кимгадир чин, кимгадир ҳазил бўлиб туйилиши мумкин-ку, лекин "бировнинг айфонининг тизимига қандай қилиб кириш мумкин?" деган савол сўнгги йилларда интернетда энг кўп изланадиган саволлар рўйхатида туради. Шу сабабли ҳам, янгича аутентификация тизимига эга iPhone X'нинг қиёфа сканерини алдаш мумкинми, мисол учун унинг эгаси ёхлаб ётганида айфонни унинг башарасига олиб келиб, смартфонни разблокировка қилса бўладими, қабилидаги саволлар бугун кўпайиб кетди.

Жавоб: йўқ!

Модомики, сайёрамизнинг бошқа соғлом инсонлари каби, сиз ҳам ухлаганда кўзингизни юмиб ухлар экансиз, унда қадрдон айфонингизга кимнингдир сўроқсиз киришидан қайғурмасангиз ҳам бўлади.

iPhone X тақдимотида ҳам бу мавзу кўтарилди ва тизим бунга йўл қўймаслиги қайд этилди. Бироқ, хитойлик шоввозлар турли хил уйқу ниқоблари ўйлаб чиқариб, сотишларини эълон қилишгач, жамоатчилик ўртасида iPhone X'нинг идентификация тизимига нисбатан шубҳа қайта авж олди.

Бу борада Apple корпорациясининг билдирган фикр ва муносабатларини айтиб ўтамиз.

Face ID қиёфа сканерининг хавфсиз фаолиятини таъминлаш мақсадида, унга инсон кўзини аниқлаш функцияси ҳам жорий қилинган. Айфон эгасининг кўзларини ҳамда уларнинг ўзига тикилиб турганини англайди ва шундан сўнг iPhone X разблокировкадан чиқади.

Демак, Face ID ишлаши учун 2 та шартни бажариш керак бўлади:
1. Кўзни очиш;
2. iPhone'га қараш.

Тўғри, бундан айфоннинг ўзи ҳам "уйғоқ" бўлиши керак. Қолаверса, айфонни кўзнинг қаршисида тўппа-тўғри рўпара қилиш ҳам шартмас. Унга сенсорларга қулай бурчак остида қаралса бўлди: датчикларнинг ўзи қолган вазифани уддалайди.

Мавзу:

#iphone X

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.