FullVision экранли, ўрта нархли Gionee M7 тақдим қилинди

FullVision экранли, ўрта нархли Gionee M7 тақдим қилинди

Экран томонларининг нисбати 18:9 см.га тенг бўлган гаджетлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Gionee компанияси ҳам айнан шу ўлчамли, ўзига хос ечимларга эга девайсни тақдим қилди.

Янги мобил алоқа воситаси -- Gionee M7 Android 7.1.1 Nougat операцион тизими бошқарувида ишлайди. Ўлчамлари: 157 x 76 x 7.2 мм, вазни -- 180 грамм.

Gionee M7 смартфонининг бош ўзига хослиги – ромсиз олд панели бўлиб, ён рамкалар юпқа дизайнда ишланган. Шу билан бирга, орқа панелнинг кўриниши ҳам ёмон эмас. Металл корпусли гаджет қора, тилла, қизғиш ҳамда кўк тусли талқинларда ишлаб чиқарилган.

Gionee M7 жиҳатларига кўра флагманлар сафидан ўрин эгаллайди. AMOLED матрицали экраннинг диагонали 6,01 дюйм ва пикселлар сиғими FHD+ FullVision (2160х1080) белгига тенг. Олд панелнинг 85% қисми экрандан иборат.

Бу "ақлли телефон"га яп-янги Helio P30 (16 нм, 8 ядро, 2,3 ГГц) чипсети, 6 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Ишлаб чиқарувчининг айтишича, смартфонга ўрнатилган 2 турдаги махсус шифрловчи чиплардан бири мобил тўловларни, бошқаси шахсий маълумотларни ҳимоя қилади.

Gionee M7 2 та сенсорли, 16 Мп f/1.8 + 8 Мп модулларидан иборат бош камерага эга бўлган. Унда 3D фотосуратлар олиш мумкин. Олд камера сиғими 8 Мп.

Гаджетнинг батарея сиғими таассуротли -- 4000 мА соат. Бу қувват унга 43 соат суҳбат қуриш, 21 соат видео кўриш, 123 соат мусиқа тинглаш имконини беради. Қолаверса, 18 Вт (9 В, 2 А) зарядник орқали смартфонни тезкор қувватлаш ҳам мумкин. Унда бармоқ излари сканери, USB Type-C порти мавжуд.

Gionee M7 учун $423 доллар сўралмоқда. Тўғри, қиммат. Бироқ, девайс комплектида симсиз Edifier W800BT аудио-қулоқчини, чехол, экран учун пленка ва экранни 1 йил мобайнида алмаштириш мумкин бўлган суғурта полиси борлиги ҳисобга олинса, бу нарх ўзини оқлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!