Galaxy A5 (2018): ўрта нархли «ромсиз»нинг илк суратлари чиқди

  •   DiMaX
  •  16399
  •  12.10.2017 11:48

Galaxy A5 (2018): ўрта нархли «ромсиз»нинг илк суратлари чиқди

Янги «сизиб чиққан» маълумотларга кўра, Samsung компанияси 2018 йилдан ўзининг ўрта нарх тоифасидаги A туркуми смартфонларини Infinity Display экрани билан жиҳозлай бошлайди. Бу хусусда PhoneArena нашри хабар берган.

Одатда мазкур смартфонсоз бундай дисплейларни ўзининг флагман моделларига жойлаб келарди. У энди барча тоифалардаги смартфонларини тобора илғор хусусиятлар билан таъминлашга ўтаётир. Жумладан, 2018 йилги Galaxy A5 модели флагман хусусиятларига эга бўлиши тўғрисида аввалроқ ҳам хабар берганмиз.

Кеча интернетда Galaxy A5 (2018) смартфонининг суратлари тарқалди. Унга қараб, келгуси йилнинг «ўртанча баҳодир»и ҳақида тасаввур ҳосил қилишимиз мумкин.

Қурилманинг олд панели худди Galaxy S8 флагманининг «кичрайтирилган» талқинига ўхшаб кетади, фақат дисплейининг чеккалари қайрилган эмас. Унда Bixby овозли ёрдамчисини чақирувчи механик тугмачани пайқаш мумкин. Бармоқ изи сканери орқа панелга жойланган.

Унинг «акаси» – Galaxy A7 (2018) ҳам тахминан шунақа кўринишга эга, фақат ўлчамлари каттароқ бўлади.

Шунингдек, Samsung Galaxy A (2018) туркумига оид смартфонлар илғор чипга ҳамда қўш модулли камерага эга бўлиши ҳам маълум. Уларнинг нархлари масаласида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Аммо Samsung смартфонларининг айрим моделларига пойтахтимиздаги «Малика» савдо мажмуаси дўконларида сўмда белгиланган (2017 йил 5 октябрь ҳолатига кўра) нархлар билан мана бу ерда танишишингиз мумкин. Компаниянинг энг сўнгги ва илғор флагмани – Galaxy Note 8’ни эса ҳатто кредит бўйича сўмга олиш имкони ҳам мавжуд.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!