Galaxy A5 (2018): субфлагманнинг илк сурати компания сайтида эълон қилинди

Galaxy A5 (2018): субфлагманнинг илк сурати компания сайтида эълон қилинди

Илк Galaxy Alpha смартфони 2014 йилда тақдим қилинган эди. Шундан кейин Samsung ҳар йили Galaxy A туркумида бир нечта моделларни намойиш қилиб келмоқда. 2018 йилда ҳам бу анъана давом этади. Ва, бу модел энди субфлагман сифатида расман ном олади. Янги модел Galaxy S8 каби Infinity-дисплей билан таъминланади.

Ўтган ойда инсайдерлар бўлажак Galaxy A5 ҳамда Galaxy A7 смартфонларининг рендер суратларини эълон қилган эдилар. Бугун эса яп-янги Galaxy А5'нинг қуйидаги сурати кореялик ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида эълон қилинди.

Саҳифада ушбу девайсга ҳали тақдим қилинмаган "Samsung SM-A530" смартфони деб изоҳ берилган. Ва, экспертларнинг тўлиқ тасдиқлашларига кўра, бу смартфон Galaxy A5'нинг янги талқини. Гап шундаки, унинг модел номери ҳам ўтган йилги оиладошларининг рақамларига жуда зхшаш: SM-A520 (Galaxy А5 2017), SM-A510 (Galaxy А5 2016) ҳамда SM-A500 (Galaxy А5'нинг илк авлоди).

Бироқ, сайтда ҳозирча смартфонга оид бирор техник жиҳатлар маълум қилинмаган. Инсайдерларнинг ёзишларича, янги Galaxy A5 смартфони 5,5 дюймли ҳамда 1080 х 2160 пикселли (FHD+), юпқа ҳошияли дисплейга, қайрилма дизайндаги экранга эга бўлади. Samsung Galaxy A5 кўринишидан флагман смартфонларни эслатиб юборади. Олд панелда жой танқислиги боис, бармоқ излари сканери орқа панелдан ўрин эгаллайди.

Galaxy A5 "ақлли телефони" 8 ядроли, 2,1 ГГц частота тезлигига эга Exynos 7885 процессори, 4 гигабайтли оператив хотира, Android 8.0 Oreo тизимига эга бўлади.

2017 йилда Galaxy A5 январда тақдим қилингани боис, унинг янги талқини кейинги йилда кутилмоқда, аниқроғи, кейинги йил февралда Лас-Вегасда ўтадиган CES анжуманида. Galaxy A5 ўрнига Samsung янги Galaxy A3 ҳамда Galaxy A7 девайсларини тақдим қилиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.