"Малика"да арзонлашган Galaxy A8'нинг жиддий рақиби бор!

Samsung Galaxy A8 (2018) моделига назар

Samsung ўзигагина маълум айрим сабабларга кўра бу йил таниқли "Galaxy A" туркумини жиддий жиҳатлар билан бойитди ва нархини ҳам кўтарди. Авваллари ҳажми "Galaxy A5" деб юритилган моделдай келадиган смартфон Samsung Galaxy A8 (2018) номи билан атала бошланди. Номидан ва истарасидан ҳам кўриниб турибдики, бу смартфон "Galaxy S8" моделининг ўрта нархли "авлоди".

Дизайн
Galaxy A8 (2018) бир неча йиллар мобайнида қиммат ўрта нархли смартфонларга татбиқ қилинган тажриба меваси бўлган. Металл ва шиша уйғунлигида тайёрланган корпуснинг кўриниши ҳашамдор. Унинг вазни 172 грамм.

Ўлчамлари: 149.2 x 70.6 x 8.4 мм. Galaxy A8 (2018) 5.6 дюймли, 1080x2220 пиксел сиғимли, Super AMOLED матрицали ва томонлари 18.5:9 нисбатли экранга эга бўлган. Унинг корпуси IP68 гувоҳномаси бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган.

Айтиш жоизки, бу смартфон Samsung компанияси Infinity Display билан ишлаб чиқарган илк ўрта нархли смартфон. Унинг қайрилма қирралари бўлмаса ҳам, дисплей ҳошиясиз ёнларга мустаҳкам маҳкамланган. Олд панел тугмалардан холи, бармоқ изи сканери орқа панелда жойлаштирилган.

Платформа
Galaxy A8 (2018) смартфони 8 ядроли Samsung Exynos 7885 процессорига эга бўлган. Унда 4 гигабайтли тезкор ва 32/64 гигабайтли доимий хотира мавжуд. Графика ва тасвир учун Mali-G71 видео картаси масъул. microSD картаси орқали хотирани 256 гигабайтгача катталаштириш мумкин. Смартфон LTE Cat.11, Wi-Fi 802.11 ac ҳамда Bluetooth 5.0 тармоқларида ҳам ишлайди. Шунингдек бу модел Gear VR шлемини қўллаб-қувватлайдиган икл ҳамёнбоп Samsung смартфони.

Дастурий таъминот
Номлар ўзгарса ҳам, Samsung'нинг дастурий таъминт бўйича сиёсати ўзгаришсиз қолади. Galaxy A8 (2018) бир оз орқада бўлган Android 7.1.1 Nougat'нинг ўзлаштирилган Samsung Experience 8.5 UX операцион тизимида ишлайди. Йил охирига қадар уни Android Oreo'га янгилаш мумкин бўлади. Шу билан бирга, A8 смартфони 2 йил мобайнида компаниядан хавфсизлик тизимини олиб туради.

Камера
Galaxy A8 (2018) компания олд камерани қўш сенсор билан таъминлаган илк ўрта нархли смартфон.
Олд панелдаги 16 мегапикселли бош сенсорга ёрдамчи сифатида 8 мегапикселли датчик ҳам ўрнатилган. Бу сенсор "Live Focus", яъни илғор фокуслаш тизимига эга. Энди селфиларнинг орқа фонини ҳам ғира-шира қилиш мумкин. Бош камера учун эса 16 мегапиксел аниқлигида сурат оладиган ва илғор жиҳатларга эга яхши камера танланган.

Аккумулятор
Galaxy A8 (2018) ажралмайдиган 3,000 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор билан таъминланган.

Нарх-наво ва бош рақиб!

Galaxy A8 (2018) қора, тилла ва кул рангли корпусларда айни пайтда "Малика"да 3 423 750 сўмдан сотилмоқда. Бир ой аввал, яъни мартнинг бошида бу девайснинг баҳоси 3 860 000 сўмни ташкил қилган.

Хўш, бу пулга унинг қайси рақибини харид қилиш мумкин?

"Малика"да бу нарх эвазига Mi 6 флагманини харид қилиш мумкин. Аниқроғи Mi 6'нинг 4/64 (қора) талқини 3 330 000 сўмдан сотилмоқда.

Ўқинг: Xiaomi Mi 6: кучли флагман ярим нархида

Унинг афзалликлари:
"Сяоми" флагманининг энг катта афзаллиги - кучли процессори!

У Qualcomm Snapdragon 835 ва график-тасвир учун маъсул Adreno 540 видео картаси билан у ўтган йилнинг энг кучли смартфонларидан бири бўлган.

Мисол учун Galaxy A8 AnTuTu'да самарадорлик бўйича 85 389 балл тўплаган бўлса, Mi 6 смартфони 210 329 балл тўплаган. Яъни, деярли 3 баробар кучли платформага эга.

Унинг 3350 мА соатли ток сиғимига эга аккумуляторини тезкор қувватлаш мумкин.

Флагман бош камераси жуда кучли. Олд камера учун 8 Мп (Sony IMX 268) сиғимли модул танланган. Унинг селфи олиши — сифатли.

Xiaomi Mi 6 зангламайдиган ва сувдан ҳимояланган пўлат корпусга эга. Корпуснинг олд ва орқа панеллари қайрилма ҳимоя шишаси билан қопланган.

Ўқинг: Galaxy A8 ва A8+ (2018): "Малика"да хуш кўрдик!

5.15 дюймли экраннинг пикселлар сиғими – Full HD (1920 x 1080), бу ўлчам учун етарли.

Хулоса ва танловни эса доимгидек ўз ихтиёрингизда қолдирамиз.

Ўқинг: Цукерберг: "Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган"

Мавзу:

#Galaxy A8 #Mi 6

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.