Galaxy J7 (2017) рекорд даражада арзонлашди

Galaxy J7 (2017) рекорд даражада арзонлашди

Samsung компанияси янги ҳамёнбоп моделларни ҳар йили янги жиҳатлар билан бойитиб остувга чиқармоқда. Энг арзон "Galaxy J" туркумининг тўнғич вакили бўлган Galaxy J7 (2017) AMOLED-экран, NFC модули ва ҳимояланган корпуси, тезкор қувват оладиган сиғимдор аккумулятори билан ажралиб туради. Айниқса, Ўзбекистонда бу модел жуда яхши сотилмоқда. Бир неча ҳафта ичида Samsung Galaxy J7 (2017) халқаро смартфон бозорида сезиларли даражада арзонлашди. Хусусан, Россияда ҳам.

Samsung Galaxy J7 (2017) бренднинг расмий дўконларида 340 АҚШ долларидан сотилаётган бўлса ҳам, "кўча" бозорларида унинг нархи деярли 30 фоизга тушиб кетди ҳамда смартфонни 265 доллардан харид қилиш мумкин.

ЎқингSamsung Galaxy J7 (2017): асил айнимас экан-да!

Одатда смартфон сотувга чиқарилганидан бир чорак ўтиб, унинг нархи "ташлайди". Экспертларнинг фикрича, Samsung Galaxy J7 (2017)'нинг арзонлашиши ҳам шу билан боғлиқ. Ҳозирча, "Малика"да Samsung Galaxy J7 (2017) 2.1 миллион сўмдан сотилмоқда. Халқаро смартфон бозоридаги арзонлашув "об-ҳавоси" тез орада бизга ҳам етиб келса ажаб эмас.

5.5 дюймли FullHD сиғимли, SuperAMOLED-дисплейли, 8 ядроли Samsung Exynos процессорига эга, 3 ГБ оператив хотира, 2 та SIM-картали, MicroSD қўшимча хотира картасини ўқийдиган, 13 мегапикселли бош ва олд камера ҳамда 2 та фоточақноқ билан таъминланган Android-смартфон учун бу ёмон нарх эмас. Айниқса, NFC модули тўловларни электрон тизим орқали амалга ошириш имконини беради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.