Galaxy J7+: бренднинг қўш сенсорли арзон смартфони олган илк суратлар

Galaxy J7+: бренднинг қўш сенсорли арзон смартфони олган илк суратлар

Samsung 2017 йилнинг сентябрида тақдим этган яна бир қизиқарли смартфонлардан бири, бу -- қўш камерали Samsung Galaxy J7 Plus бош камераси қўш бўлган, шу билан бирга нисбатан компаниянинг ҳамёнбоп туркумга кирувчи мобил алоқа воситаси.

Samsung Galaxy J7+ гаджети 5.50 дюймли Full HD дисплей, 2.4 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Helio P20 чипи, 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ (256 гигабайтгача microSD) доимий, 3000 мА соат ток сиғимли аккумуляторга эга бўлган. Девайс Android 7.0 операцион тизимида ишлайди. Унда NFC чипи мавжуд эмас.

Samsung Galaxy J7 Plus халқаро смартфон бозорида 22 сентябрдан бошлаб 388 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Бош камерадаги асосий камера модули 13 мегапикселли, f/1.7 стандартидаги ёруғлик тақсимловчи мосламага эга. Унинг ёрдамчиси сифатида 5 мегапикселли, f/1.9 диафрагмали модул танланган. Samsung бу камера жуфтлиги кучли суратлар олиши билан мақтанган.

Galaxy J7+ камерасидаги Live Focus технологияси деталларга бой, шунингдек, орқа фони хиралаштирилган суратлар олади. Фокусни суратга олгандан кейин ҳам танлаш имкони мавжуд.

Селфи олиш имконияти ҳам Galaxy J7 Plus'да юқори. 16 мегапикселли, f/1.9 диафрагмали олд камера учун ҳам LED фоточақноғи ҳозирланган. Шунингдек, олд камера ҳам фокус функцияси мавжуд бўлиб, у деталли, ён томонлари ғира-шира эффектли суратлар олади.

Қуйида Galaxy J7+ олган суратларга баҳо беринг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.