Galaxy Note 7 (FE) самарадорликда бу йилги флагманларни “чангда қолдирди”

Galaxy Note 7 (FE) самарадорликда бу йилги флагманларни “чангда қолдирди”

Таниқли GeekBench маълумотлар базасида қайта тикланган Samsung Galaxy Note 7, яъни бозорга Galaxy Note FE номи билан туширилаётган смартфон платформасининг самарадорлигига оид маълумотлар қайд этилди.

Унга кўра, Samsung Galaxy Note FE флагманига Exynos 8890 процессори, 4 ГБ тезкор хотира ўрнатилган ва флагман Android 7.0 операцион тизими базасида фаолият кўрсатади.

Samsung Galaxy Note FE 1 ядроли ишлаш режимида бенчмаркда 1950 балл тўплаган. Яъни, бу борада фаблет бу йилги Android-флагманлар, жумладан Samsung Galaxy S8, Xiaomi Mi 6, HTC U11 ва Xperia XZ Premium каби смартфонларни ортда қолдирган.

Бироқ, Galaxy Note FE самарадрликда iPhone 7’дан ортда. Apple гаджети 1 ядроли ишлашда 3512 балл тўплаган.

Moto-z-2017-3

Шунингдек, кўп ядроли ишлашда ҳам Galaxy Note FE яхши натижа кўрсатган ва Oppo R11 ва Sony Xperia XZ Premium каби флагманлардан ўзиб кетган.

Galaxy Note FE фаблети июлнинг охирларида сотувга чиқарилади. Samsung компанияси Galaxy S8 ва Galaxy S8+ флагман моделлари савдосига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун ҳам уларни ҳозирча ушлаб турибди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.