Galaxy Note 8 ҳамда iPhone X’нинг фото ва видео суратга олиши ўзаро таққосланди (+видео)

Galaxy Note 8 ҳамда iPhone X’нинг фото ва видео суратга олиши ўзаро таққосланди (+видео)

Бугунги кунда етакчи смартфонсозлар сифатида кўпчилик Samsung ҳамда Apple компанияларини эътироф этади. Бу иккаласининг сўнгги флагманлари – Galaxy Note 8 ва iPhone X моделларининг камерасини ўзаро қиёслаб, SuperSaf TV номли YouTube-каналига жойлашди.

Таъкидлаш ўринлики, ҳар иккала гаджетнинг умумий хусусиятлари кўп, жумладан, суратга олиш бўйича ҳам. Жанубий кореялик техногигантнинг фаблети ҳам, купертинолик корпорациянинг «юбилей айфони» ҳам 12 мегапикселли қўшалоқ камера билан жиҳозланган. Мазкур камералар кенг бурчакка ҳамда икки каррали оптик зум имкониятли телеобъективга эга. Бундан ташқари, бозорга чиқарилган смартфонлар орасидан ҳозирча фақатгина iPhone X ва Galaxy Note 8 моделларида қўшалоқ камеранинг ҳар иккала модули ҳам тасвирни оптик барқарорлаштириш функциясига эга.

Мана, мазкур камераларнинг суратга олиш имкониятлари қуйидаги видеороликда ўзаро солиштирилган ҳолда акс эттирилган:

Юқоридаги видеолавҳадан келиб чиқиб, айрим муҳим жиҳатларни санаб ўтиш мумкин:

Apple ҳозиргача, 4K сифатида видео суратга ола биладиган смартфон овозни албатта моно тарзида ёзиши керак, деган фикрда. Galaxy Note 8 олд камераси катта кўриш бурчагига ҳамда кенгроқ динамик диапазонга эга. Шунингдек, кореяликнинг флагмани, ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, тасвирни аслидагидан кўра ёрқинроқ ва рангларга бойроқ қилиб суратга олади. iPhone X эса рангларни ҳаққоний акс эттиради. Етарлича ёритилмаган шароитларда Galaxy Note 8 ўз рақибидан бирмунча устунлиги намоён бўлди. Портрет режими ҳар иккала смартфонда ҳам яхши, аммо қойилмақом эмас.

ЎҚИНГ: Камералар жанги: Samsung Galaxy Note8 ва iPhone 8 Plus

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.