Galaxy Note 8 олов ва тиғ синовидан ўтказилди! (+видео)

Galaxy Note 8 олов ва тиғ синовидан ўтказилди! (+видео)

Samsung’нинг август охирида намойиш этилган фаблети ҳозирда мобил қурилмалар орасида энг етакчиси бўлиб турибди. Ҳар ҳолда, 12 сентябрда iPhone 8 тақдимоти ўтказилгунига қадар шунақа.

Куни кеча Galaxy Note 8 гаджетини мустаҳкамлиги бўйича синовдан ўтказишди. JerryRigEverything YouTube-канали муаллифи – Зак никли фойдаланувчи уни тиғ ва олов билан синаб кўрди ҳамда бунинг видеосини ўз каналига жойлади.

Марҳамат, ўзингиз томоша қилинг:


Айтиш керакки, Galaxy Note 8 дисплейи Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан муҳофазаланган бўлиб, тиғ билан олтинчи даражали босимдагина тирналди. Қурилманинг стилуси – S Pen металлдан ясалган, чақноғи ва камеранинг иккита тирқиши ҳам шиша остида. Бу қисмлар ҳам синовга яхши бардош берди. Фаблетнинг фақатгина бармоқ изи сканери ҳамда корпуснинг ён томонлари тирналди.

Олов билан синаб кўрилганида эса, ўн сониялик аланга синовидан кейин экрандаги пикселлар «ўлди». Note 8 анча ишончли чиқди ва қўл билан букишга уринилганида синмади. Хулласи калом, синовчи Зак мазкур смартфондан кўнгли тўлганини айтган.

Айни шу моделнинг ичини очиб кўришгани ҳақидаги маълумотлар ва бу жараённинг видеосини эса мана бу мақоламиздан кўриб олишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.