Galaxy Note 8: тақдимот & сотувга чиқарилиш вақти, нархи ва жиҳатлари, энг сўнгги маълумотлар

Galaxy Note 8: тақдимот & сотувга чиқарилиш вақти, нархи ва жиҳатлари, энг сўнгги маълумотлар

Samsung компанияси раҳбарияти Galaxy Note 7 "меросхўри"нинг август ойи охирида тақдим қилинишини тасдиқлади. Бу тўғрида кореялик гигантнинг мобил бўлинмаси президенти Гао Донгжен (Gao Dongzhen), яъни тақдимотлардан бизга яхши таниш бўлган Ди.Джей. Коҳ (D.J. Koh) Тайванда ўтаётган тадбирда маълум қилган.

Инсайдерлар бунгача 8-авлод Galaxy Note гаджети 2017 йилнинг 23 августида Нью-Йоркда тақдим қилинишини ёзишаётган эди.


Бош-менежернинг тасдиқлашича, Samsung Galaxy Note 8 тақдимоти август ойи якунида режа қилинмоқда. Шунингдек, Ди.Джей. Коҳнинг маълум қилишича, фаблетнинг савдоси 2 босқичда ташкил қилинади. Сентябрда ташкил қилинадиган 1-босқичда Galaxy Note 8 АҚШ, Буюк Британия ҳамда Корея Республикасида сотувга чиқарилади. Октябр ойида бошланадиган сотувнинг иккинчи босқич эса флагман жаҳоннинг бошқа бозорларида сотувга чиқарилади.

Ҳозиргача маълум хабарларга кўра, Samsung Galaxy Note 8 экрани "аждодлари"га нисбатан йирик бўлиб — диагонали 6,3 дюймли дисплей билан таъминланади. Galaxy S8 каби, янги гаджет учун Infinity Display экран дизайни танланади ва унинг томонлар нисбати ҳам 18.5:9 ҳажмли, Super AMOLED матрицали экраннинг пикселлар сиғими Quad HD+ (2960 x 1440 белги) бўлади.

Samsung Galaxy Note 8 фаблетига хос яна бир муҳим жиҳат -- унга Qualcomm Snapdragon 835 (Snapdragon 836) ёки Samsung'нинг Exynos 8895 процессори, 6 ГБ тезкор ва 256 гигабайтгача бўлган доимий хотира ўрнатилади.


Galaxy Note 8 смартфони Samsung'нинг қўш объективли бош камерага эга илк мобил телефони бўлиши кутилмоқда. Samsung Galaxy Note 8 камераси 12 мегапикселли кенг бурчак остида суратга олувчи модул ҳамда 13 мегапикселли телефото-модул бирикмасидан иборат бўлади. Бу модулда 3 карралик яқинлаштириш технологияси жорий қилинади. iPhone 7 Plus функцияси ҳам худди шу техник асосда ишлайди. Шунингдек, фаблетдаги аккумулятор сиғимининг 3300 мА соат бўлиши, смартфон Android 7.1.1 Nougat операцион тизимида ишлаши айтилмоқда.

Galaxy Note 8 Samsung тарихидаги энг қиммат смартфон бўлади. Унинг баҳоси Кореяда 1000 доллар, Европада 1100 долларни ташкил қилиши кутилмоқда.

16 июлда Samsung учун аксессуар ва ғилоф ишлаб чиқарувчи Dbrand компанияси Galaxy Note 8 гаджетининг қуйидаги рендерини эълон қилди.


Суратга кўра, фаблетнинг орқа панелида горизонтал жойлашган қўш сенсорли бош камера мавжуд. У билан ёнма-ён LED‑фоточақноғи, юрак уришини назорат қилувчи ва бармоқ излари сканерининг датчиги ўрин олган. Олд панелда эса Samsung Galaxy S8/S8+ флагманларидаги каби «туганмас» дисплей жорий қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.


Сўнгги хабарлар