Galaxy Note 9 iPhone 7'нинг муҳим жиҳатини ўзлаштиради

Galaxy Note 9 iPhone 7'нинг муҳим жиҳатини ўзлаштиради

Бугун таниқли нашрлардан бири бўлган GSMArena Samsung Galaxy Note 9 фаблетига оид маълумотларни эълон қилди. Унга кўра янги смартфон фойдаланувчилар диққатини жалб қиладиган ўзига хос жиҳатларга эга бўлади.

Аниқланишича, Samsung Galaxy Note 9 смартфони ўзининг "аждоди"дан тубдан фарқ қилади. Хусусан, флагман экрани катталашиб 6,4 дюймга етади. Super AMOLED матрицали экран сиғими 2960 га 1440 та пиксел сиғимига (QHD+) эга бўлади. Экраннинг томонлари нисбати 18,5:9 стандартли қилиб ишланади. Натижада илғор фаблетнинг ўлчамлари йириклашади. Бундан ташқари, телефондаги электр токи сиғими 4000 мА соат бўлган батарея ҳам кўпчилик учун янгилик бўлади.

Ишчи номи "Crown" (Тож) бўлган фаблетда илк маротаба  Infinity Display 2.0 экрани татбиқ қилинади. Бу экранда биринчи марта виртуал бармоқ изи сканери ўрнатилиши мумкин. 

Мисол учун, Galaxy Note 8 фаблетида 3300 мА соат сиғимли аккумулятордан фойдаланилган. Қизиқ жиҳати ҳар иккала фаблетга ўрнатилган батареяларнинг ҳажми бир хил ўлчамда. Қувват манбаининг 20-30 фоизга катталашиши фойдаланувчига телефондан бир ярим кун бемалол фойдаланиш имконини беради.

Ўқинг: Huawei "Малика"даги "энг арзон Xiaomi'нинг рақибини тақдим қилди

Шу билан бирга, Samsung Galaxy Note 9 моделининг 8 ядроли Exynos 9810 (Европа ва бошқа ҳудудларда) ёки Snapdragon 845 (АҚШ ва Хитой) процессори билан таъминланиши ҳам маълум бўлган.

Флагман 6 гигабайтли тезкор ҳамда 64/128/256 ГБ доимий хотирага эга бўлади. microSD орқали доимий хотирани катталаштириш мумкин.

Флагман корпуси шиша хомашёсидан тайёрланади, чанг ва сувдан ҳимоя тизими жорий қилинади. Samsung Galaxy Note 9 тақдимоти 2018 йилнинг августида бўлиб ўтади.

Ўқинг: "Малика"да арзонлашган Galaxy A8'нинг жиддий рақиби бор!

Samsung Galaxy Note 9 бренднинг 3,5 миллиметрли ва аудио қулоқчинларга мўлжалланган қадрдон туйнукдан воз кечган илк смартфони бўлиши мумкин. Apple'нинг iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus флагманлари 2016 йилда бу портдан воз кечган жаҳондаги илк смартфонлар бўлишган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!