Galaxy Note 9’нинг кодли номи маълум бўлди

Galaxy Note 9’нинг кодли номи маълум бўлди

Samsung компаниясининг Galaxy Note 9 русумли фаблети Crown кодли номи остида тайёрланмоқда. Бу ҳақда уни инсайдерлар маълумотига таяниб The Investor нашри ёзган.

Мазкур маълумотни смартфон учун бутловчи қисмларни етказиб берувчи бир компанияда ишловчи, шахсини сир тутишни истаган инсайдер тақдим этган. Манбанинг таъкидлашича, Samsung Galaxy Note 9 моделини синов учун ишлаб чиқариш кейинги йилнинг биринчи чорагидаёқ бошланади.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 8 ҳамда iPhone X’нинг фото ва видео суратга олиши ўзаро таққосланди (+видео)

Айтиш керакки, Samsung Galaxy Note 8 фаблетининг экрани ўлчами диагоналига 6,32 дюймни ташкил этади. Унинг кейинги авлоди ҳам худди шундай ўлчамли дисплейга эга бўлиши кутилмоқда. Олдингисидан фарқли равишда, тўққизинчи авлод фаблетда бармоқ изи сканери бевосита дисплейнинг юзасига жойланади.

ЎҚИНГ: Apple ва Samsung уддалай олмаган технологияни Vivo амалга оширди

Crown кодли номига эга Galaxy Note 9 смартфони келаси йилнинг август ойида тақдим этилиши айтилаётир.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимиз аҳолиси учун Galaxy Note 8 фаблетини кредит бўйича сўмга олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, «Малика» савдо мажмуаси дўконларида Samsung смартфонларининг айрим моделларига нақд пулда, сўмда белгиланган нархлар билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.