Galaxy S: уйғониш, парвоз, судлашиш, муаммолар ва яна мукаммаллик чўққиси сари – ҳаммаси 9 йилда

  •   Saroy
  •  1221
  •  14.08.2018 09:46

Galaxy S:  уйғониш, парвоз, судлашиш, муаммолар ва яна  мукаммаллик чўққиси сари – ҳаммаси 9 йилда

Эслайсизми, 2010 йил.  Apple iPhone  орқали дунёни забт этишга киришганида Android’га энди икки йил тўлган эди, лекин ҳеч ким уни жиддий қабул қилмаганди, ўшанда. Шунга қарамай, Samsung’нинг илк Android-флагмани — Galaxy S атиги етти ойда сотилиши бўйича iPhone’га тенглашишга муваффақ бўлди ва Apple’нинг режаларини чиппакка чиқарди. Ҳозир эса Galaxy S9 савдога чиқиб турибди. Қуйида смартфонлар бозори лидерларидан бири саналган Samsung Galaxyнинг жанговар тарихига бир назар ташлаймиз.

Galaxy S: Android’да илк флагман (июнь 2010)

Албатта, Galaxy S линейкасида илк гаджетни чиқариш арафасида бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам ўзларининг «биринчи  рақамли смартфон» ни чиқаришга шай бўлиб турганди. Масалан, ўша HTC Desire 512 МБ ички хотираси билан ёки  384 МБ тезкор хотираси бўлган Sony Ericsson Xperia X10 ҳам камида 8 ГБ ички хотирага эга бўлган Samsung Galaxy S билан рақобат қила олмасди.

ЎҚИНГ:Кутинг! Экранда бармоқ излари сканери энди арзон смартфонларда ҳам бўлади

Galaxy S моделида илк қўлланилган айрим техник ечимлардан ишлаб чиқарувчи ҳозир ҳам воз кечгани йўқ. Масалан, ўзининг ишлаб чиқарган процессори. Ушбу процессор Galaxy S’да  Hummingbird, кейинчалик номи Exynos 3 Single 3110’га ўзгартирилди. Унинг асосий ўзига хос томони — PowerVR SGX540 график тезлаштиргичига эгалиги, унинг қайта ишлаш имконияти сониясига 90 миллион учбурчакни ташкил этарди (у вақтларда GPU’нинг ишлаш самарадорлигини айнан шу йўл билан ўлчаган). Бу бошқа исталган смартфонга кўра уч  маротаба кўп ҳисобланади.

Мазкур линейканинг яна бир ўзига хос томони — AMOLED дисплейи бўлди, у кейинги йиллари анча баҳс-мунозараларга ҳам сабаб бўлган. Ўшанда ҳақиқатан ҳам ёруғлик узатиш қисмлари анча танқидга учраганди.

Ушбу гаджетнинг ташқи кўриниши ҳам танқидларга сабаб бўлди. Ўша вақтлари бир  ҳазил ибора оммалашиб кетганди: Galaxy S дизайнини яратиш учун атиги икки ходим керак бўлган — бири  iPhone смартфонини  қоғозга босиб турган, иккинчиси эса уни айлантириб чизиб чиққан.  «Кузов» ва қобиқнинг ўхшашлигини инкор этиш ҳақиқатан ҳам қийин эди.   Samsung билан Apple ўртасидаги суд тортишувлари ҳақидаги янгиликларни эса нашрларда қарийб ҳар ойда ўқиш мумкин эди.

ЎҚИНГ:Samsung’нинг «масхаравий» сериали: у Galaxy Note 9 рекламасида ҳам Apple ва iPhone X устидан кулмоқда

Samsung Galaxy S II: ҳақиқатан ҳам қудратли модель (2011 апрель)

Бошқа ишлаб чиқарувчилар  3D-камера (HTC Evo 3D) ва портатив консолларини   (Sony Ericsson Xperia Play) синовдан ўтказиб юрган бир пайтда, Samsung энг қудратли смартфонни чиқариб қўя қолди. Унинг дизайни бироз бурчакли бўлгани билан, туб ўзгаришларни бошдан кечирмади. Шу боис ҳам янги Galaxy S II нашрлар томонидан завқ-шавқ билан қарши олинмади: рақобат жанги авж олган бир пайтда гаджет жуда зерикарли кўринарди.

Шунга қарамай, тарих ҳаммасини ўз ўрнига қўйди: Аксарият харидорларга чиройли смартфон эмас, балки ишлаш самарадорлиги яна, рақибларидан  икки йилга илгарилаб кетган кучли қурилма керак эди. Ва бунда  Galaxy S II кўп нарсани таклиф этаётганди: 1 ГБ тезкор ва камида 16 ГБ ички  хотира, икки ядроли Exynos 4210 процессори ва график тезлаштиргич Mali-400MP4. Ушбу устунликлар билан Galaxy S II  алоқа салонларида ҳам, иккиламчи бозорда ҳам жуда машҳур бўлиб кетди. Ушбу гаджет ҳозир ҳам энг замонавий 8.0 Oreo’гача  Android версиясини ишлатади.

Samsung Galaxy S III: оҳангжамолари билан (2012 май)

iPhone’дан қаторасига учинчи йил нусха кўчириш яхшиликка олиб келмасди. Шу боис Galaxy S III’нинг  дизайни тўлиқ ўзгартирилди. Расмий хабарларда компания бироз  думолоқ шакл берилган гаджетини яратишда денгиз тошларидан илҳом олганини таъкидларди, бироқ фойдаланувчилар  унга “совунча” деб ном бериб  қўя қолишди.

ЎҚИНГ:Samsung’нинг Android 9.0 Pie’гача янгиланувчи смартфонлари рўйхати

Ушбу моделдан бошлаб Samsung флагманларини фойдали функциялар билан тўлдира бошлади. Шарҳловчилар янги гаджетнинг функцияларини   мақтар, нигоҳни кузатиш, фотосуратларни экран устига бармоқ теккизиб саҳифалаш ҳақиқатан ҳам барчанинг завқини келтирарди, аммо  ҳақиқий ҳаётда бундан ҳеч ким фойдаланмасди. Файлларни S Beam деб номланувчи NFC бўйича тез узатиш опцияси ҳам унчалик зарур функция бўлиб чиқмади.

Қурилманинг ичида навбатдаги инқилоб юз бермади.  Galaxy S III чипи аввалги моделга нисбатан икки мартага оширилган, яъни  32 ядроли процессорга  эга бўлди. Бу вақтда  Qualcomm 28 чи техпроцесс ва икки маротаба кучайтирилган график тезлаштиргични таклиф қилаётган эди. Хуллас, смартфон анча баҳсли  тарзда чиқди, аммо бу ҳам моделнинг жуда оммалашиб кетишига ҳалақит бера олмади. Гаджет бир неча йил давомида энг харидоргир матоҳга айланди.

ЎҚИНГ:ТЕСТ: Samsung’нинг энг қиммат, энг зўр флагмани iPhone X ва OnePlus 6’гаям бас келолмади!

Samsung Galaxy S4: майдонга «ромсизлар» чиқади (2013 апрель)

«Ёмон-яхши» схемасига амал қила туриб, Samsung ушбу курилмасини аввалги дизайнда, аммо аввалги моделнинг камчиликларини бартараф этиб чиқарди. AMOLED технологияси бўйича чиқарилган Full HD матрицаси сифати билан ҳатто Pen Tile’ни ёмон кўрадиганлар учун ҳам маъқул келди. Саккиз ядроли Exynos Octa чипи бошқа қолган процессорда қурилма чиқарувчиларини ортда қолдириб кетди, симсиз модуль эса Wi-Fi 802.11ac стандартини ҳам қўллаб қувватларди.

Аммо янги қурилманинг энг асосий ютуғи айнан дисплей саналади, чунки унинг диагонали корпус кичрайтирилганига қарамай беш дюймгача кенгайтирилган. Таъкидлаш жоизки, айнан Galaxy S4 “ромсиз” қурилмаларни урфга киритди. Ишлаб чиқарувчилар экран  майдонининг қурилма олд юзасини тўлиқ эгаллашига эътибор қаратиши ҳам шундан бошланди.

Samsung Galaxy S5: энг ғалати модель (2014 апрель)

Биринчидан, бу Qualcomm’дан чипсет олган асосий версияли энг биринчи гаджет бўлди. Натижада ишлар самарадорлиги жиҳатидан  ушбу қурилма рақобатчиларидан фарқ қилмай қўйди. Сабаби ҳам кулгили — Samsung шунчаки Exynos’да LTE’ни жорий қилишга улгурмади.

ЎҚИНГ:Эҳтиёт бўлинг! SHAASUIVG – Samsung эмас

Иккинчидан, смартфон дизайни нима қилмаслик керак деган саволга яққол жавоб бўлди.

Учинчидан — кераксиз функцияларнинг кўпайиб кетиши. Бармоқ излари сканери  қийналиб ишларди, камера ёнидаги пульсометр эса кимга керак, тушиниб бўлмасди. Шундай камчиликларига қарамай, Galaxy S5 асосий версияларининг нам ўтказмайдиган қобилияти билан жуда сифатли гаджет ҳисобланарди. Устига устак, у аккумулятори ечиладиган Samsung’нинг сўнгги флагмани эди, шу боис қурилма  янада машҳур бўлди.

 Samsung Galaxy S6: Акела яна адашди (2015 апрель)

Samsung’дагилар Galaxy S5 ва S6 моделлардаги камчиликларни таҳлил қилиб кўришди. Чунки бу моделлар ҳақиқий инқилобга айланиши керак эди ва сотув кўрсаткичларини ҳам аввалги чўққига қайтариши керак эди. Биринчидан, янги қурилмаларнинг дизайни қайта кўриб чиқилди. Аппаратлар ташқи кўринишидан ҳақиқатан ҳам жуда зўр чиқди: ойнаси ва металининг бир-бирига мос тушгани флагманни бошқа рақобатчилардан ҳар томонлама устун бўлишини таъминлади, Edge-версияси эса умуман келажакдан келиб қолганга ўхшарди.

Янги қурилма яна қайтадан флагман даражасига қайтди. Exynos ниҳоят LTE ва ҳатто LTE-A билан таъминланди, қиммат смартфонларда Qualcomm’дан воз кечилди. Samsung Pay Ғарб мамлакатларида жуда оммалашиб кетди, бармоқ излари сканеридан фойдаланиш янада қулайлашди, камераси эса барча рақобатчиларни ярим йўлда қолдириб кетди.

Лекин шундай нарсалар ҳам бўлдики, мухлислар уни кечира олмайдилар. Бу биринчи навбатта, хотира картасидан воз кечилганини. Galaxy S6  ички хотираси 32, 64 ва 128 ГБ версиялари билан таклиф қилинганига қарамай,  модель тақчил матоҳга айланди ва компания бу муаммони бартараф эта олмади. Иккинчи жиддий камчилик — аккумуляторини ечиб олиб бўлмаганлиги, шу боис қурилма автоном тарзда оз вақт ишларди. Янги қурилмадаги батарея Galaxy S5’дагига қараганда кичик эди! Ниҳоят, тушуниб бўлмайдиган сабабларга кўра, қурилма намдан ҳимояланиш тизимидан  маҳрум бўлганди. Камчилик шу қадар жиддий эдики, фойдаланувчилар янги қурилманинг дизайни қанчалик жозибадор бўлиб кўринмасин, ундан воз кечиб яна аввалги моделга қайта бошлашди. 

Samsung Galaxy S7: мукаммаллик сари яна бир қадам (2016 март)

Тан бериб айтиш керакки, Samsung компанияси фанатлар талабини инобатга олиб, Galaxy S7 моделини қарийб идеал флагманга айлантирди. Смартфонга хотира картаси учун слот ва намдан ҳимояланиш тизимлари қайтди, автоном ҳолатда ишлаши ҳам анча яхшиланди. Гаджет шу қадар омадли чиқдики, натижада сотувда барча рекордларни янгилади. Тўғри  Galaxy Note 7 билан бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеларни ҳисобга олмаганда. Бундан ташқари, янги қурилма Samsung Pay’дан ҳатто эски терминалдан ҳам фойдаланса бўладиган  MST тизими  билан ҳам таъминланди.

ЎҚИНГ:Galaxy Note 9 тақдим қилинди: Samsung'нинг энг кучли ва қиммат смартфони

Хуллас Galaxy S7 шу қадар яхши чиқдики, аксарият шарҳларда унинг фақат икитагина камчилиги эсга олинарди, халос. Биринчиси, аввалги флагманидан буён Edge-версияси яхшиланмади. Қайрилган дисплей билан смартфонни ғилофсиз қўлда ушлаб туриш шу қадар ноқулай эдики, кафтингиз унинг чекка қирраларига тегиб кетиши билан тугмачалари бехосдан босилиб кетарди. Иккинчи камчилик, бу компаниянинг  USB Type-C учун тирқишдан воз кечгани бўлди, чунки бу пайтга келиб,  қарийб барча рақобатчилар ушбу тизимни жорий қилиб бўлганди.

Samsung Galaxy S8: чексизлик чегара билмайди (2017 апрель)

Бу сафар гаджетнинг компоновкаси ва дизайнида муваффақиятсизлик кузатилмади, аксинча шов-шувли муваффақиятларни қайд этди. Томонлар нисбати 18:9 бўлган улкан қарийб «ромсиз» дисплей олд панелнинг 84 фоизини эгаллади. Бу,  киши тасаввурини шу қадар ларзага солдики, натижада танқидчилар танқидчи эканини ҳам унутиб, моделни фақат мақтай кетди.

ЎҚИНГ:Samsung дунёда биринчи бўлиб 4-разрядли сиғими 4 терабайтга эга SSD-дискни ишлаб чиқармоқда

Edge-версиядан воз кечиш ҳам линейкага фойда бўлди. Энди асосий моделларнинг қирралари қайрилган, лекин қайрилишнинг ўзи шу қадар кичрайтирилган эдики,  у ўйланган функциналлик қолиб, визуаль эффект яратишга хизмат қилди. Шу туфайли модель эргономикаси ҳам янада яхшиланди. Тўғри, жисмоний «домой» тугмаларидан воз кечилганлик ва бармоқ излари сканерининг орқа панелга ўтказилиши ҳамманинг ҳам кўнглидаги иш бўлмади, аммо бошқа устунликлари олдида бу камичиликлар қарийб кўринмай кетди.

Galaxy S эволюцияси: тўққиз йил ортда қолди

Тўққиз йил давомида Galaxy линейкасидаги смартфонлар экранининг диагонали 4 дан 5,8 дюймгача кенгайди. Аммо эргономикаси зарар кўрмади ва «белкуракка» айланмади, чунки дисплей майдонининг олд устки майдонига бўлган нисбати  Galaxy S даги 58 фоиздан   Galaxy S8 да 83,6 фоизгача ошди. Ўлчам албатта ошди, лекин шунинг ҳисобига аккумулятор сиғими ҳам кенгайди, яъни: 1500 мАч’дан Samsung Galaxy S8’га келиб 3000 мАч’гача. Ташқи кўринишга келсак, у аввалги кўринишни сақлаб қола билди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!