Galaxy S6 эгалари учун хушхабар тарқалди!

Galaxy S6 эгалари учун хушхабар тарқалди!

Google компанияси Android 8.0 Oreo операцион тизимини тақдим этиши билан барча ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчиларини хурсанд қилиш истагида бу тизимни ўзлаштиришга киришиб кетдилар. Компания таъкидлагани каби, бу тизим «ҳар қачонгидан ҳам кўра ақллироқ, тезкорроқ ва кучлироқдир».

Хусусан, «расм ичида расм» ва автотўлдириш каби янги функциялар билан таъминланган. Шунингдек, унинг ҳимоя воситалари, иш тезлигининг ошиши ва энергия истеъмолининг оптималлаштирилиши янада ишончлироқдир.

Яқиндагина Samsung Android Oreo'нинг Samsung Galaxy S8 ҳамда S8+ флагманларига мўлжалланган учинчи синов талқинини эълон қилишни бошлади. Бир муддат аввал 2016 йилги Galaxy S7 эгалари бу тизимни янгилаб олишлари мумкин бўлган эди. Бугун эса инсайдерлар Galaxy S6 фойдаланувчилари учун қувончли хабарни тарқатишмоқда. Бу смартфон модели ҳам тез орада илғор операцион тизимга эга бўлади. Бу тўғрида GSMarena хабар тарқатмоқда.

Бу тизимдаги энг диққатга сазовор янгиликлардан бири – Notification Dots, ёки билдиришномалар нуқтаси ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, у ёки бу иловадани очмасдан туриб, ундаги билдиришномаларни ўқиш учун ўша илова ёрлиғига бармоқни босиб туришнинг ўзи кифоя қилади.

ЎҚИНГ: Батареяси бақувват смартфонлар

Агарда видео ижро этилаётган пайти смартфонда бирор бошқа амални бажаришга тўғри келиб қолса, томоша қилишни тўхтатишга ҳожат бўлмайди. Picture-in-Picture (расм ичида расм) функциясидан фойдаланган ҳолда видео иловасининг ўлчамини кичрайтириб, экран бурчагига жойлаб қўяверасиз. Айни дамда мазкур режимда фақат бир нечта иловаларгина ишлай олади, лекин келажакда уни барча плеерлар ва видеочатли мессенжерлар ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлади.

Энди телефоннинг ўзи ҳам тезроқ ёнадиган бўлади. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларича, смартфонининг ёқилиш жараёни нақ икки бараварга тезлашган. Шу билан бирга, иловаларнинг фондаги фаоллиги чегараланган, бу эса қурилманинг ишлаш муддатини узайтиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатиши керак.

Бошқа янгиликлар қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: иловалар учун логин ва паролларнинг автоматик тўлдирилиши; дастурни ўрнатмасдан туриб ишга тушириш имконини берувчи, сукут бўйича ёқилган Instant Apps режими; ёрлиқларнинг мослашувчанлиги, матнларни белгилаб олишда қулай бўлган, телефон рақамлари ҳамда электрон почта манзилларини фарқлай оладиган Smart Text Selection «ақлли» технологияси ва ҳоказо.

Samsung Galaxy S6'да янгиланиш пайдо бўлиши билан биз буни эълон қиламиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!