Galaxy S8 mini мавжудлигини Samsung рад этди

  •   DiMaX
  •  1470
  •  08.07.2017 09:27

Galaxy S8 mini мавжудлигини Samsung рад этди

Жанубий кореялик гигант ўз флагман смартфонининг ихчам варианти – Galaxy S8 mini моделини чиқариши ҳақида яқиндагина хабарлар тарқалганди. Энди эса, Samsung вакилларининг таъкидлашича, бу гаплар ёлғон экан, деб ёзади ferra.ru.

Twitter’да Mmddj_china никли фойдаланувчининг ёзишича, Samsung муҳандислари Galaxy S8 mini деган моделнинг умуман кўзда тутилмаганини айтишган, дейилади хабарда.

 

Аввалроқ тарқалган гап-сўзларга қараганда, флагманнинг ихчам версияси томонлар нисбати 18:9 га тенг бўлган 5,3 дюймли экранга ва камроқ сиғимли батареяга эга бўлиши керак эди. Шунингдек, Samsung Galaxy S8 mini «юраги» ҳам бундайроқ – Qualcomm Snapdragon 821 чипи бўлиши, тезкор хотираси 4 ГБ, ички флеш-хотираси эса 32 ГБ бўлиши хабар қилинган эди. 

Ишқилиб, то расмий маълумотлар эълон қилингунига қадар бу борада турли гап-сўзлар тарқалаверса керак. Нима бўлганда ҳам, улардан биринчилар қаторида хабар топиш учун биздан узоқлашманг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!