Galaxy S9’да энг кўп кутилган функция умуман бўлмаслиги мумкин

Galaxy S9’да энг кўп кутилган функция умуман бўлмаслиги мумкин

Жанубий кореялик техногигантнинг навбатдаги флагмани – Galaxy S9 моделида дактилоскопик сенсор бўлмаслиги эҳтимоли юқори.  Бу ҳақда, Ice Universe никли хитойлик инсайдернинг твитига таянган ҳолда GizmoChina хабар берган.

Ice Universe сўзларига кўра, Samsung дисплейнинг остига бармоқ изи сканерини жойламайди. Компания дисплей орқали дактилоскопик сканерлаш технологиясини жорий этишдан воз кечмоқчи.

ЎҚИНГ: Apple ва Samsung уддалай олмаган технологияни Vivo амалга оширди

GizmoChina манбаси мазкур қарорнинг сабабини кўрсатмаган. Лекин, агарда ушбу прогноз тўғри бўлиб чиқса, янги моделда иккита ечимдан бири татбиқ этилишини кутиш мумкин. Биринчи версия – Samsung компанияси флагманининг дактилоскопик сенсори унинг орқа панелига ўрнатилади. Иккинчи йўли – Galaxy S9’да бармоқни сканерловчи датчик умуман бўлмайди, шахсни таниш функцияси эса бошқа, нисбатан такомиллашган сканерлаш услубига таянади.

Яқин келажакда Samsung ҳам, худди Apple сингари, кўз тўр пардасини сканерлаш технологияси эвазига бармоқ изи сенсоридан воз кечиши ҳам мумкин.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.