Galaxy S9'га патент олинди: Samsung Apple'дан илҳомланди

Galaxy S9'га патент олинди: Samsung Apple'дан илҳомланди

Интернет тармоғида Galaxy S9 ва S9 + флагманларига олинган патент гувоҳномасига оид маълумотлар тарқалиб кетгач, Samsung'нинг бу галги "ақлли телефон"ларини Apple ёки Essential'дан илҳомланган ҳолда яратгани барчани ҳайратга солмоқда. Ҳа, кореяликнинг кейинги флагмани экранида ҳам iPhone X каби кесиқ жой бўлади. Бу ерга бармоқ излари сканери жойланади.

Бармоқ изи сканерининг "саёҳати" давом этади.
Galaxy S8, S8 + ва Note 8 флагманларида бўлгани каби, сканернинг орқа панелда туриши тўғри қарорлигини соатлаб муҳокама қилиш мумкин. Боиси, бу сканер кўрсаткич бармоқни босиш учун қулай. Бироқ, барчани ҳам бармоғи бу қадар узун бўлмаслиги мумкин. Galaxy S8 тақдим қилинганида кўпчилик компанияга сканерни орқада ўрнатгани учун тош ҳам отди. Айниқса, Кореяда бу қарор яхши кутиб олинмади. Ва, ниҳоят бу модул яна ўз ўрнига қайтадиган кўринади.

Экран ўйиғи тўғри қўйилганми?
Патент учун тақдим қилинган расмга кўра, Galaxy S9 и S9 + смартфонларидаги ўйиқ Essential Phone'нинг "пешонаси"дан очилган ўйиқ билан бир хил. Кореялик ишлаб чиқарувчининг iPhone X дизайнидаги экран тайёрламоқчи экани тўғрисида аввал ҳам хабар тарқалган эди. Компания муҳандислари фикрича, сканернинг бу тахлит жойлаштирилиши экрандан фойдаланишга халақит қилмайди. Қолаверса, Samsung юз-қиёфа сканерини такомиллаштирмайдиган кўринади.

Samsung компанияси янги Snapdragon 845 процессорларининг илк партиясини тўлиғича сотиб олган эди. Кореялик гигант бу чиплар аввалига фақатгина Galaxy S9 моделида бўлишини истамоқда. Galaxy S9 смартфонининг процессори ҳам, худди Kirin 970 ҳамда A11 Bionic сингари, «сунъий онг»га эга бўлади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.