Galaxy S9 iPhone X'ни яна бир унвондан маҳрум қилди

Galaxy S9 iPhone X'ни яна бир унвондан маҳрум қилди

Samsung куни кеча тақдим қилган Galaxy S9 флагмани дисплейлар сифатини баҳолайдиган DisplayMate ташкилотига кўра, жаҳондаги энг яхши смартфон дисплейига эга бўлган кучли смартфондир.

Galaxy S9 моделига қадар iPhone X жаҳондаги энг яхши дисплейга эгалик қилаётган эди.

Айфондаги 5,8 дюймли Oled экран 2436 x 1125 пиксел сиғимли бўлиб, Apple'нинг "Super Retina" технологияси асосида Samsung томонидан ишлаб чиқарилган. iPhone X тасвир узатишнинг HDR, HDR10 технологиясини ва Dolby Vision овоз технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Шундай бўлса ҳам, Samsung’нинг янги "байроқдори" экран ва тасвир узатиш борасида рақибини доғда қолдирди. DisplayMate экспертларига кўра, Galaxy S9'нинг Infinity дисплейидаги ранг-тасвир узатиш технологияси тенгсиз.

Galaxy S9 дисплейи ёрқинлик масаласида "аждоди" ҳисобланган Galaxy S8 моделидан 20 фоиз кучлироқ. S9 экранидаги ёруғлик кўча шароитида 1,130 нитгача кўтарилади. 1,000 нит ва кучли ёрқинлик даражаси Galaxy S9 флагманига "Mobile HDR" гувоҳномасини тақдим этди. Бундай нуфузли унвонга Galaxy Note 8 модели ҳам эга бўлган. DisplayMate томонидан Note 8 дисплейининг ёрқинлик даражаси 1,200 нитга баҳоланган.

Galaxy S9 модели 5,8 ҳамда S9 Plus 6,2 дюймли, ромдан холи бўлган Super AMOLED экранларга эга бўлишган. Бу экранлар ён томонга қайрилган дизайнда ишлаб чиқарилган ва уларнинг сиғими Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли).

Ўқинг: Galaxy S9 ва S9+ тақдим қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!