Galaxy S9 нархи Galaxy S8'дан анча паст бўлади

Galaxy S9 нархи Galaxy S8'дан анча паст бўлади

Шу йилнинг февраль ойи якунида Барселонада ўтказиладиган MWC анжуманида тақдим этилиши маълум бўлган Galaxy S9 флагмани ўзининг "аждоди" нархидан паст бўлиши кутилмоқда. Samsung Electronics компаниянинг Хитойдаги бўлинмаси президенти Куан Гуисян маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ўтган интервьюда шунга ишора қилган.

Унинг сўзларига кўра, Samsung компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, Galaxy S9 чакана савдода ўз тоифасига кирувчи бошқа смартфонларга қараганда арзон бўлади.

Жумладан, Хитойда бу девайснинг очиқ савдода 800 АҚШ долларидан сотилиши кутилмоқда. Флагманнинг техник жиҳатларига қарайдиган бўлсак, бу жуда яхши хабар. Айтиш жоизки, Galaxy S8 модели 888 доллардан сотувга чиқарилган эди.

ЎқингSamsung расман Galaxy S9 тақдимотига таклиф қилди

Бугунга қадар маълум маълумотларга кўра, Galaxy S9 флагмани энг пешқадам бўлиши кутилаётган Snapdragon 845 процессори, 4/6 ГБ тезкор хотира, янада илғор камерага эга бўлади. Шу билан бирга, кутилаётганидек флагман янада такомиллашган кўзнинг рангдор пардаси сканерига эга бўлади. Бу сканерда сунъий идрок технологияси татбиқ этилади.

Galaxy S9 ва Galaxy S9+ смартфонларининг экрани 5,6 ҳамда 5,8 дюймли дисплейдан иборат бўлади. Корпуснинг пастки қиррасида динамикдан ташқари, замонавий USB Type-C порти мавжуд. Ҳозирча маълум хабарларга асосланадиган бўлсак, Galaxy S9 ҳамда S9+ флагманлари дизайни аввалги қимматбаҳо "аждодлари"никидан фарқ қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Малика» дўконларида жорий йилнинг 12 январь ҳолатида Galaxy S8 флагмани 4,9 миллион сўмдан сотилмоқда.