Galaxy S9'нинг қанчага қиммат бўлиши айтилди

Galaxy S9'нинг қанчага қиммат бўлиши айтилди

Жанубий Корея нашрларида Samsung'нинг ўзини ошкор қилишни истамаган вакили томонидан айтилган қуйидаги фикрлар чоп қилинди.

"Galaxy S9 флагманида смартфон саноати учун янгилик бўладиган ўзига хос бирор инновацион функция жорий қилинмаса ҳам, биз унинг энг илғор дастурий таъминот тизимига эга бўлиши учун ҳаракат қиляпмиз".

ЎқингКореяда Galaxy S8 янги талқинда тақдим қилинди, iPhone X савдоси олдидан!

Шу билан бирга, Samsung анъанага кўра Galaxy S9'да ҳам 9: 18,5 нисбатли дизайндаги экранни сақлаб қолиши маълум бўлган. Смартфон Samsung ишлаб чиқарган яп-янги Exynos 9810 чипида ишлайди. АҚШ да сотиладиган талқин Snapdragon 845 процессорига эга бўлади.

Қолган жиҳатлар тўғрисида қуйида ўқинг.

Galaxy S9 камераси секундига 1000 кадрдан иборат секинлаштирилган видео тасвирга олиш имконига эга бўлади. Шунингдек, компания бир муддат аввал 2 янги камера сенсорини ҳам эълон қилди. Уларнинг янги флагманда татбиқ қилиниши кутилмоқда. Шу тахлит, S9 кейинги йилнинг энг яхши камерофони бўлиши мумкин. Боиси, ундан бир қадам орқада бўлган Note 8 аллақачон бу борада iPhone X билан орани очиқ қилган.

ЎқингДунёни қутқарадиган 5 янги технология

Корейс оммавий ахборот воситаларининг ёзишларича, Galaxy S9 2018 йилда Барселонада ўтадиган Mobile World Congress анжуманида тақдим қилинади. Яъни, намойишнинг тахминий санаси 25 феврал. Айтиш жоизки, Galaxy S8 апрелда тақдим этилган эди. iPhone X билан ўртадаги рақобат компанияни фаолроқ бўлишга мажбур қилмоқда.

Galaxy S9 "уч қатламли" ламинацияланган камера модуллари ҳисобига Galaxy S9'дан $60-90 доллар қимматроқ бўлади, деб ёзади Business Korea нашри.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.