Galaxy S9’нинг асосий сирларидан бирини Samsung муҳандиси сотиб қўйди

Galaxy S9’нинг асосий сирларидан бирини Samsung муҳандиси сотиб қўйди

Жанубий кореялик гигантнинг навбатдаги – Galaxy S9 ҳамда S9+ смартфонлари қандайдир олд сенсорга эга бўлади. Афтидан, бу фойдаланувчини юзидан таниб оладиган датчик бўлса керак, деб ёзади TrueTech нашри.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’га бошқа смартфонларда умуман бўлмаган бир датчик ҳам қўшилади

Хабарга кўра, янги флагманда ўзгача технологияли сенсор мавжуд бўлиши хусусида ҳақда Samsung Electronics’да ишлайдиган муҳандислардан бири LinkedIn тармоғида ёзган. Технологиялар соҳасидаги сўнгги трендларга қарайдиган бўлсак, бу юзни сканерлаш функциясига эга датчик бўлиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Xiaomi 2018 йилги смартфонларида 3D-сенсорларни жорий этади

Муҳандиснинг таъкидлашича, компаниянинг Galaxy S10 ҳамда Galaxy S11 ишчи номлари остида тайёрланаётган бўлажак флагманлари асосида шу янги датчик ётади. Янги ишланма шарофати билан Samsung, афтидан, биометрик идентификациянинг Apple бошлаб берган янги эрасига дадил кириб бормоқчи.

ЎҚИНГ: "Face ID"га эга илк андроид – Vivo X20 тақдим қилинди

Бундан ташқари, симсиз тармоқлар учун интеграл микросхемалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Broadcom Limited компанияси ходимларидан олинган маълумотларга кўра, Galaxy S9 модели Samsung’нинг «Буюмлар интернети»га мўлжалланган биринчи смартфони бўлади. Кореяликларнинг мазкур концепцияга қизиқиши юқори эканини инобатга олсак, бунга ҳам ишонса бўлади.

ЎҚИНГ: Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.